UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  0 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  1 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  2 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди Янгиликлар

Исроиловнинг дубли «Нефтчи»га ғалаба келтирди

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби олий лиганинг 14-турини ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши ўтказди.

Мана шу ерда учрашув ҳисобини билиб бориш мумкин бўлди. 


Учрашув соат 17:30 да бошланди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ҳужумкор ўйнашмоқда. 13-дақиқада Павел Соломиннинг кучли зарбасини Ҳасанов қайтариб қолди. 23-дақиқада Мансур Саидовнинг ажойиб рейди. Аммо якун зарбага аниқлик етишмади. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Гоҳ у гоҳ бу жамоа хавфли ҳужум ташкил этмоқда. 45-дақиқада Сардор Мирзаевнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устунига тегиб қайтди. Биринчи бўлим тугади. 

48-дақиқада Мансур Саидовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 79-дақиқада майдон эгалари ҳисобни очишди. Захирадан майдонга тушган ҳужумчи Отабек Исроилов гол урди - 1:0. 87-дақиқада Исроилов ўзининг дублини расмийлаштирди - 2:0. Учрашув якунланди. 


«Нефтчи» (Фарғона) – «Шўртан» (Ғузор) 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).

Голлар: Отабек Исроилов, 79 - 1:0. Отабек Исроилов, 87 - 2:0.

«Нефтчи»: 51. Ғайрат Ҳасанов, 3. Шукурали Пўлатов, 7. Мансур Саидов, 17. Сардор Мирзаев, 20. Дилёрбек Эрматов, 22. Иқбол Акрамов (27. Ғайрат Жумаев, 85), 23. Санжар Асқаралиев, 44. Шавкат Насибуллаев, 49. Павел Смоляченко (71. Мирзакамол Камолов, 66), 52. Вячеслав Пономарёв, 99. Зайниддин Тожиев (11. Отабек Исроилов, 71).
Захира:
21. Фаррух Турдалиев, 5. Иқбол Бобохонов, 25. Умид Қодиров, 50. Носир Отақўзиев. 
«Шўртан»:
30. Александр Корнейчук, 5. Асрор Алиқулов, 10.Павел Соломин (40. Феруз Фахриддинов, 46) (77. Ғулом Раҳмонов, 81), 19. Иброхим Отахонов, 20. Александр Востриков, 21. Зоҳид Раупов, 22. Олимжон Каримов, 24. Ботир Қодирқулов, 27. Умар Эшонқулов, 37. Андрей Власичев (39.Санжар Тўрақулов, 61), 48. Азиз Ғулохўжаев.

Захира: 35. Актам Бердиев, 16. Элёр Интизомов, 23. Шаҳзодбек Хурсанов, 42. Маҳмуд Абдураҳмонов. 

Огоҳлантириш: Шавкат Насибуллаев 60.

Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика