UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  6 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  11 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди Янгиликлар

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди

Испания футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубогини чет элда ўтказадиган бўлди, аммо ЛаЛигадагилар Америкада ўйнамайди.

RFEF Испания Суперкубогига талаб камлигини ҳисобга олиб, масалани ўзгача ҳал қилди: Турнир Саудия Арабистонида ўтиши расман тасдиқланди.


- Ёзда Испанияда Қирол Кубоги соҳиби ҳамда лига чемпиони ўртасида ўтказиладиган анъанавий баҳс бўлмади ("Барселона" - "Эспаньол"), бунинг ўрнига Суперкубок январнинг биринчи ярмида, "Тўрт жамоа финали" форматида ўтади: Соврин эгалари сафига яна икки топ-клуб - "Реал" ва "Атлетико"ни қўшишди. Натижада ўтган мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоа қатнашадиган бўлди.


- Энг муҳим жиҳат: Клублар ғолибни Саудия Арабистонида аниқлашади. AS маълумотларига кўра, федерация уч йиллик шартнома бўйича 120 млн. евро ишлаб олади. Ҳар йили иштирокчи клубларга 20 млн. евро бўлиб берилади, яна 20 "лимон" федерация ҳисобига тушади. Испанияликларда бошқа таклифлар ҳам бор эди (Хитой, Ҳиндистон ва Қатар), RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг айтишича, ушбу келишувда пул катта рол ўйнаган. "Таклиф яхши бўлди, акс холда Суперкубок йўқ бўлиб кетарди. Тўғри, бу пулга боғлиқ масала, аммо олинган даромад аёллар ва ҳаваскорлар ўртасидаги футболни ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳа, бизни танқид қилишмоқда, аммо бундайларнинг кўпчилиги иккиюзламачи" - дея тушунтириш берди Рубиалес.


- Молиявий жиҳат туфайли кўпчиликда савол пайдо бўлди. RFEF аввалига бу пулни тенг бўлишни истамади ва клублар обрўсига қараб тақсимлашга уринди. ASнинг хабар беришича, "Валенсия" (ва "Атлетико") учун 3 млн. евро миқдорида гонорар ажратилган экан, "Реал" ва "Барселона" эса 8 млн. евродан олишади. "Валенсия" президенти бу тақсимланиш адолатсизлик эканини айтиб, клублар тенглиги учун курашишини маълум қилди.


- Суперкубок Саудия Арабистонида ўтказилиши ЛаЛигадагиларга ёқмаган бўлиши табиий, чунки чемпионат президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Жирона" ва "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувларини АҚШда ўтказмоқчи эди. RFEF раҳбари бу адолатсизлик эмаслигини исботлашига тўғри келди: "Суперкубок ва Майамида ўйнаш - бу турли нарсалар, УЕФА фақат Суперкубокни четда ўтказишга рухсат беради. Майамидаги ўйин бошқа жамоаларга ва чемпионатдаги рақобатга таъсир кўрсатган бўларди" - деди Луис Рубиалес.


- Қарорга қарши чиққанлар нафақат четда ўтказиладиган Суперкубокни, балки танланган жой борасида ҳам танқид қилишмоқда: Айтишларича, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилаётган экан. Лойиҳа ҳамкори ҳисобланган спорт вазирлиги пайдо бўлган саволларга ўз изоҳини берди: Спорт вазирлигидагиларнинг айтишича, Саудия Арабистони замонавий мамлакатга айланмоқда ва бу давлатга турист визасини олиш осон ва аёллар муаммосиз стадионга киришлари мумкин (бунга 2 йил бўлди). Айтганча, испанлар Суперкубокни Саудия Арабистонига кўчирган биринчи федерация эмас: 2019 йилнинг январида "Ювентус" - "Милан" ўртасида Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтди. "Юве" жорий йилнинг 22 декабрида ушбу совринни ҳимоя қилишига тўғри келади.


Испан клублари январнинг бошида мини-турнир ўтказа олади, чунки чемпионатдаги сўнгги тур 22 декабрь куни ўтказилади, кейин 2 ҳафталик танаффус. 4-5 январдаги тур баҳслари кечроққа қолдирилган, чунки Суперкубок туфайли 18 январгача таътил берилади. Демак, "тўртлар финали" иштирокчилари бир ойда кўпи билан 5та учрашув ўтказишади. "Янги турнир тақвим бўйича муаммолар юзага келтирмайди" - дейилади федерация хабарида.


"Тўртлар финали"нинг тақвими маълум: 

8 январь. "Реал" - "Валенсия"

9 январь. "Барселона" - "Атлетико"

12 январь. Финал


Ўйинлар Жиддадаги 62 минг мухлис сиғадиган шаҳзода Абдулла Ал-Файсал стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика