

Испанлар ўз тарихида илк бор Осиё футбол конфедерацияси вакилига ютқазди, дея хабар беради журналист Алексис Бласкер. Бунгача ОФК термаларига қарши 15 бор тўқнаш келган “Қизил фурия” 13 та ғалаба ва 2 дуранг (Ж.Корея билан баҳсда – 1994 ҳамда 2002 йиллар, асосий вақт инобатга олинган)ни қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике шогирдларига 1/8 финалда Марокаш термаси рақиблик қилади.



