UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  1 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Янгиликлар

Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади

Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионида “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.

Беллашувнинг биринчи бўлими ўрталарига келиб Саул жамоадошлари томонидан бошланган ажойиб комбинацияни айланма зарбаси орқали Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлим охирларига келиб ўнг қанотдан мадридликлар жарима майдончасига узатилган тўпни Луис Суарес боши билан  Облак қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. Ўйиннинг сўнгги сонияларида Лионель Месси ғалаба тўпини киритиши мумкин эди. Аммо арегнтиналик футболчининг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Облак қайтариб қолди...

Шу тариқа мамлакат чемпионатининг 8-турига келиб каталонияликлар илк бор чемпионат баҳсларида очко йўқотишди.

Испания чемпионати, 8-тур.

"Атлетико" - "Барселона" 1:1 (1:0)

Мадрид. "Ванда Метрополитано" стадиони.

Голлар:1:0 – 21 Сауль, 1:1 – 82 Суарес.

Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Габи (Торрес, 83), Феррейра Карраско (Парти, 73), Коке, Корреа (Гайтан, 59), Гризманн.

Барселона –  тер Стеген, Умтити, Альба, Нелсон Семеду (Серджи Роберто, 61), Пике, Ракитич (Паулиньо, 79), Бускетс, Иньеста (Деулофеу, 61), Андре Гомеш, Месси, Суарес.

Огоҳлантириш:Габи (14), Умтити (33), Ракитич (45), Гризманн (90), Сауль (90).


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика