Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”
18 сен 2022 19:47
Янгиликлар
Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”
Исломбек, “Локомотив” билан учрашувдан кейинги таассуротлар қандай?
- Жуда қизиқарли ва муросасиз баҳс кечди. Мазкур беллашувдаги муваффақият биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Қолаверса, рақибимизга ҳам муваффақият зарурлиги сабаб қизиқарли учрашув бўлиб ўтди.
- Ғалаба қай тариқа қўлга киритилди?
- Биз ғалаба ҳақли эдик деб ўйлайман. Чунки бизда рақибга қараганда, кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шунингдек, жамоавий бўлиб, ғалаба қозониш учун охиригача интилдик. Натижада, муҳим ва қийин бўлган 3 очкога эга бўлдик.
- Бу жамоангизнинг “Локомотив” устидан қозонилган дастлабки ғалабаси эканлиги сабабли ўзгача кайфият тақдим қилган бўлса керак?
- Ҳа, албатта. Бу муваффақият бутун жамоамизга ўзгача кайфият тақдим қилганлиги рост.
- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятларига нима сабаб бўлди?
- Фақат омад етишмади деб ўйлайман. Тўғри, биз кетма-кет мағлубиятларга дуч келдик. Бу эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Лекин ўша баҳсларда жамоадан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришимиз мумкин. Ҳал қилувчи вазиятда омадимиз келмаяпти ва рақибга имкониятларни бой бериб қўйдик.
- “Сурхон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, биз Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эгамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Қолаверса, ҳозирда вақтда биздан тепада турган жамоалар билан очколар тафовути у қадар катта эмас. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижаларга эришсак, албатта, вазиятни ўзгартира оламиз. Ишонаманки, “Сурхон” элитада қолишни уддасидан чиқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар