UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Барса" Альба билан шартномани бекор қила олмаса, ундан маошини камайтиришни сўрайди  0 00:51Рис Жеймс жароҳат олиб, Англия терма жамоасини тарк этди  0 00:18Бенземанинг ўрнига: "Реал" учун эҳтимолий форвардлар (мутолаа учун)  1 00:04Евро-2024 саралаш. Испания - Норвегия ва бошқа баҳслар учун таркиблар эълон қилинди  8 23:57Евро-2024 саралаш. Швейцария Беларусни "сочиб ташлади", Туркиядан иродали ғалаба, Исроил мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:12Тухель: "Бавария" уччала совринни ютиши мумкин"  0 23:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 22:45Ироқ футбол федерацияси вакили: "Россиянинг ОФКга ўтиши бутун Осиё учун олдинга ташланган қадам бўлади"  25 22:29Olamsport: Ўзбек спортчисида махсус бонус, Конор Макгрегордан навбатдаги "хайп" ва бошқа хабарлар  0 22:20Молиявий ва бошқарув инқирози: "Интер" хўжайини қандай қилиб клубни пастга тортмоқда (мутолаа учун)  1 22:15"Интер" Лукаку ўрнига Обамейянгни олиши мумкин  1 21:45Нагельсманн фаолиятини Европанинг супер клубларидан бирида давом эттириши мумкин  3 21:20Евро-2024. Саралашнинг 3та баҳси учун таркиблар эълон қилинди  3 21:11Евро-2024. Шотландия саралаш босқичи баҳсини йирик ғалаба билан бошлади  0 20:45"Бавария" қимматга тушди. Немис гранди истеъфодан сўнг Нагельсманнга қанча тўлаб беради?  4

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади” Янгиликлар

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Исломбек Тошпўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Исломбек, “Локомотив” билан учрашувдан кейинги таассуротлар қандай?

- Жуда қизиқарли ва муросасиз баҳс кечди. Мазкур беллашувдаги муваффақият биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Қолаверса, рақибимизга ҳам муваффақият зарурлиги сабаб қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. 

- Ғалаба қай тариқа қўлга киритилди?

- Биз ғалаба ҳақли эдик деб ўйлайман. Чунки бизда рақибга қараганда, кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шунингдек, жамоавий бўлиб, ғалаба қозониш учун охиригача интилдик. Натижада, муҳим ва қийин бўлган 3 очкога эга бўлдик. 

- Бу жамоангизнинг “Локомотив” устидан қозонилган дастлабки ғалабаси эканлиги сабабли ўзгача кайфият тақдим қилган бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Бу муваффақият бутун жамоамизга ўзгача кайфият тақдим қилганлиги рост. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятларига нима сабаб бўлди?

- Фақат омад етишмади деб ўйлайман. Тўғри, биз кетма-кет мағлубиятларга дуч келдик. Бу эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Лекин ўша баҳсларда жамоадан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришимиз мумкин. Ҳал қилувчи вазиятда омадимиз келмаяпти ва рақибга имкониятларни бой бериб қўйдик. 

- “Сурхон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эгамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Қолаверса, ҳозирда вақтда биздан тепада турган жамоалар билан очколар тафовути у қадар катта эмас. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижаларга эришсак, албатта, вазиятни ўзгартира оламиз. Ишонаманки, “Сурхон” элитада қолишни уддасидан чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика