UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  2 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  8 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:1 (Матнли трансляция)  1 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  3 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  7 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  13 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади” Янгиликлар

Исломбек Тошпўлатов: “Аввалги муваффақиятсизликларда жамоамизга фақат омад етишмади”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Исломбек Тошпўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Исломбек, “Локомотив” билан учрашувдан кейинги таассуротлар қандай?

- Жуда қизиқарли ва муросасиз баҳс кечди. Мазкур беллашувдаги муваффақият биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлганди. Қолаверса, рақибимизга ҳам муваффақият зарурлиги сабаб қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. 

- Ғалаба қай тариқа қўлга киритилди?

- Биз ғалаба ҳақли эдик деб ўйлайман. Чунки бизда рақибга қараганда, кўпроқ вазиятлар юзага келди. Шунингдек, жамоавий бўлиб, ғалаба қозониш учун охиригача интилдик. Натижада, муҳим ва қийин бўлган 3 очкога эга бўлдик. 

- Бу жамоангизнинг “Локомотив” устидан қозонилган дастлабки ғалабаси эканлиги сабабли ўзгача кайфият тақдим қилган бўлса керак?

- Ҳа, албатта. Бу муваффақият бутун жамоамизга ўзгача кайфият тақдим қилганлиги рост. 

- Жамоанинг кетма-кет мағлубиятларига нима сабаб бўлди?

- Фақат омад етишмади деб ўйлайман. Тўғри, биз кетма-кет мағлубиятларга дуч келдик. Бу эса турнир жадвалидаги ҳолатимизга ўз таъсирини ўтказди. Лекин ўша баҳсларда жамоадан омад очиқчасига юз ўгирди. Ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришимиз мумкин. Ҳал қилувчи вазиятда омадимиз келмаяпти ва рақибга имкониятларни бой бериб қўйдик. 

- “Сурхон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз Суперлигада қолиш учун яхши имкониятга эгамиз. Барчаси ўз қўлимизда. Қолаверса, ҳозирда вақтда биздан тепада турган жамоалар билан очколар тафовути у қадар катта эмас. Олдинда турган беллашувларда ижобий натижаларга эришсак, албатта, вазиятни ўзгартира оламиз. Ишонаманки, “Сурхон” элитада қолишни уддасидан чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика