UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  13 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  53 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  4 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  17 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45

Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди Янгиликлар

Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди

ОФК расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳақида мақола эълон қилди.

Исломбек Исмоилов – ажойиб истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин. Чунки унинг бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2012 йилги U-16 Осиё чемпионати бош соврини қаторига Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-17 Осиё кубоги чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқчи.

Турнир давомида Ўзбекистон жуда ишончли ўйин кўрсатмоқда, 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 15 та гол уришга эришди. Бош мураббий Исломбек Исмоилов эса ҳар бир футболчига имконият тақдим этмоқда.

Исломбек Исмоилов эндигина 32 ёшда ва мусобақадаги бош мураббийлар орасида энг ёш ҳисобланади. Унинг мураббийлик йўли янада эртароқ бошланган. Исмоилов 27 ёшда Ўзбекистон Суперлигасининг 2020/2021 йилги мавсумида «Турон» клуби бош мураббийи сифатида 22 та учрашув ўтказган.

Мураббийнинг қобилияти юқори баҳоланди ва ўша вақтдаги Ўзбекистон U-14 терма жамоасига таклиф қилиниб, 3 йилдан буён ушбу жамоани бошқариб келмоқда. Исломбек Исмоилов ўз жамоасини шакллантириши учун етарли вақтга эга бўлди ва натижалар секин-аста кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаларининг ёшлар мусобақаларидаги ажойиб иштирокини давом эттирган мураббий жамоаси Осиё кубогининг ягона енгилмас жамоаси бўлиб қолмоқда.

Жамоа доимо рақиб устидан доминантлик қилиб, вазиятлар яратиш, голга чанқоқликни афзал кўради — Ўзбекистонни томоша қилиш завқли.

Дарвозабон Баҳодир Избоскановдан ташқари, барча 22 нафар футболчилар маълум дақиқа ўйин ўтказиб улгурди.

Ҳатто турнирда энг кўп гол киритган Асилбек Алиев ҳам фақат иккита учрашувдагина бошланғич таркибда ўйинни бошлагани Исмоиловнинг ўзига хос бошқарувининг ёрқин мисоли. Бу эса жамоа руҳиятини кўтаришга ёрдам берди.

Исмоиловнинг жамоаси жуда барқарор бўлиб, жамоа киритган 15 та голда 10 нафар футболчи ҳиссасига тўғри келади.

Агар бу жамоа шу темпда давом этаверса, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон ушбу ёш тоифасидаги мусобақада барча учрашувда ғалаба қозониб, чемпион бўлган тарихдаги иккинчи жамоага айланади. Бунга қадар Эрон ўсмирлари 2008 йилги турнирда шундай натижа қайд этган.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика