UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Бугун Италия, Франция ва Эквадор ғалаба қозонади"

Бразилияда давом этаётган ЖЧ-2014да бугун яна 3 та учрашув ўтказилади.
Марказий ўйинлардан бири Франция ва Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Бу икки жамоа дастлабки турда мос равишда Гондурас (3:0) ҳамда Эквадор (2:1) терма жамоаларини мағлуб этишганди. Шу боис ҳам бугунги ўйиннинг қизиқарли ўтиши кутиляпти. Айнан мана шу учрашув гуруҳ ғолиби номини ҳам аниқлаб беради. Шунингдек, бугун Италия  Коста-Рика ҳамда Эквадор  Гондурас жуфтликлари ҳам ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
Биз бугунги ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг Локомотив клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ислом, ЖЧ-2014 ўйинларини кўриб боряпсизми?
- Очиғини айтсам, ҳамма ўйинларни ҳам кўра олмаяпман. Марказий учрашувларни имкон қадар қолдирмасликка ҳаракат қиляпман.

- Испания ва Англия терма жамоаларининг мундиалдаги омадсиз иштироки ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳамиша ҳам бир текис ўйин намойиш этиб бўлмайди. Менимча, Бразилиядаги мундиалда бу икки терма жамоага омад етишмади.

- Бугун оқшом ўтказиладиган ўйинлардан нималар кутяпсиз?
- Ўйлашимча, бугун Италия,Франция ва Эквадор терма жамоалари рақибларини мағлуб этишади.

- Ҳисобларни тахмин қила оласизми?
- ... (бироз ўйлаб) Эквадор  Гондурас - 2:0, Франция  Швейцария - 2:1,  Италия  Коста-Рика - 2:0.

- Сизнингча, қайси жамоа чемпион бўлади?
- Одатда тахминларим ўзини оқлаб туради. Ўз уйида ўйнаётгани учун Бразилия терма жамоасининг имкониятларини юқорироқ баҳолайман. Германия ва Голландия ҳам ўз иштирокини чакки бошламади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика