UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  1 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  1 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  3 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  54 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  1 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  2 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  9 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради" Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – ОКМК (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. "Бунёдкор" ҳам яхши ўйин намойиш этди. Бу – футбол, шундай экан, бундай натижа учраб туради. Кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз деган умиддаман. 

Барча ўйинда ҳам камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чунки ҳар бир рақиб турлича ўйин таклиф қилади. Лекин муаммони кўпроқ ўзимиздан қидирганимиз маъқул. Бугун ўз ўйинимиз ўхшамади, айниқса, биринчи бўлимда. Мураббий ҳам танаффусда фақат ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидлади. Унинг ҳам таймдан кўнгли тўлмагани олдинги чизиқда ўзгаришлар қилганидан маълум эди. Беллашувни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз.

Ҳисобда ортда бораётган пайтимиз олдинроққа чиқиб ўйнашга мажбур эдик. Ютқазаётган ҳар қандай жамоа бу ишни қилиши табиий ҳол. Шу боис, рақиб ҳужумчилари офсайдда бир неча бор дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. 

Мавсум сўнгига қадар юқори темпни ушлаб қолишга ва чемпионлик учун курашишга ҳаракат қиламиз. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради. "Бунёдкор", "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" сингари жамоалар юқори мақсадни кўзламоқда", деди 35 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика