Иско ва "Севилья" ўртадаги шартномани бекор қилади

Mirjalol Normatov
20 дек 2022, 20:23
Ярим ҳимоячи Иско "Севилья"дан кетади.

"Marca" хабарига кўра, яқин вақтлар ичида клуб ярим ҳимоячи билан шартнома бекор қилинганлигини эълон қилади. Август ойида "Севилья"га ўтган хавбек клуб билан 2 мавсумлик шартнома имзолаганди.

Олдинроқ футболчи клуб спорт директори Рамон Мончи билан жанжаллашиб қолгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Андалусия клуби таркибида Иско барча турнирларда 19 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›