Иско жанжал сабабли "Севилья"дан кетиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 дек 2022, 17:55
"Севилья" ярим ҳимоячиси Иско клуб спорт директори Мончи билан жанжали сабабли жамоадан кетиши мумкин.

"Relevo" хабарига кўра, Иско ЛаЛигада қолиш учун курашишни истамаяпти. Ундан ташқари, Иско бош мураббий Хулен Лопетегининг истеъфосидан мамнун бўлмаган.

"Севилья" спорт директори эса Исконинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаётганини айтган.

30 ёшли Иско ушбу мавсум 19 ўйинда 1та гол урди ва 3 ассист қайд этди. Айни дамда "Севилья" ЛаЛига турнир жадвалида 18-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Relevo