UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Ўзбекистон футзал терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:22Месси гол урилмаган пенальтилар сони бўйича Роналдуга яқинлашиб олди  1 16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  3 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  3 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  15 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  2 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  7 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0

Ишқилиб ҳакам қовун туширмаса бўлгани Янгиликлар

Ишқилиб ҳакам қовун туширмаса бўлгани

Кеча "Пахтакор" ОЧЛда Эрон клуби "Трактор" билан дуранг ўйнади.

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичининг дастлабки беллашувида "Пахтакор" ғалаба қозониши ҳам, мағлуб бўлиши ҳам мумкин эди. Жамоа иккита тўп фарқи билан  ортда бораётиб, вазиятни ўзгартира олди: 0:2 13 дақиқа оралиғида 3:2га айланди. "Пахтакор" ғалабани илиб кетиши ҳам мумкин эди, бироқ ўйин охирларида япониялик ҳакам пенальти белгилади. 

Ўйинни бошқариб борган Жумпей Иида "Пахтакор" дарвозаси томон 2 бор пенальти белгилади ва эронлик футболчилар иккала пенальтини голга айлантира олишди. Лекин холисона айтганда иккала пенальти ҳам бормиди деган савол юзага келади. Биринчисида зарба шунчалик кучли бўлдики, бу ерда мақсад тўпни қўл билан қайтариб юбориш эмасди. Анзур Исммоиловнинг қўли табиий ҳолатда эди. Зарбанинг кучлилигидан қўлни олиб қочишнинг имкони йўқ эди. 

Иккинчи пенальти ҳақида. Пенальти белгилашдан олдин йиқитилган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда тургандек кўринди. Ва офсайд бўлмаган тақдирда ҳам яққол пенальти берса бўладиган даражада қоида бузилдими деган савол юзага келади. Шуни унутмайликки, жарима майдончаси ичида ҳар қандай қоида бузилиши пенальти билан жазоланади дегани эмас. Бу ерда қоида бузилишининг қанчалик жиддийлиги, пенальти беришга асос бор ё йўқлиги, ўйин аҳамияти даражаси ҳам эътиборга олиниши керак.

Мана бугун тунги 00:00 вақти билан АГМК ўз иштирокини бошлайди. АГМК илк турда "Ал Ҳилол" билан куч синашади. Бу ўйинни ҳам япониялик ҳакам Рюжи Сато бошқаради. Сато ўзбек клублари учун ҳам омадли, ҳам омадсиз. 

Лекин шу пайтгача Саудия Арабистонида бўлган ва Сато ҳакамлик қилган учта ўйинда жамоаларимиз мағлубиятга учраган. "Ал Аҳли"га қарши 3та баҳсни Сато бошқариб, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" мағлуб бўлган. Айниқса 2016 йилги "Ал Аҳли" - "Насаф" ўйинида рўй берган воқеалар ёдингизда бўлса керак. Бир вазиятда рақиб футболчиси Дилшод Раҳматуллаевни каратэ услубида бир тепиб қошини ёрганини кўриб ҳам бу ҳакам миқ этмаганди. 

Ишқилиб Рюжи Сато бугун яна қовун туширмаса бўлгани. АГМКдан эса иродали ўйин кутиб қоламиз. 

Рюжи Сато бошқарган ўйинлар: 

2019. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Пахтакор" 2:1

2019. ОЧЛ плей-офф. "Ал Наср" - "Пахтакор" 1:2

2017. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Бунёдкор" 2:0

2016. ЖЧ саралаш босқичи. Ўзбекистон - Сурия 1:0

2016. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Сепахон" - "Локомотив" 0:2

2016. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Ал Аҳли" - "Насаф" 2:1

2015. ОЧЛ гуруҳ босқичи. "Локомотив" - "Фулад" 1:1

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика