UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  5 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эртанги баҳс қўшимча таймларга қадар етиб бориши мумкин" Янгиликлар

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Эртанги баҳс қўшимча таймларга қадар етиб бориши мумкин"

Финал олдидан ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тошкентда бўлиб ўтаётган U-20 Осиё кубогининг финал баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи иштирок этди ва эртанги баҳс бўйича ўз фикларини айтиб ўтди.


- Жаноб мураббий чемпионликка бир қадам қолди. Тайёргарлик қандай ўтди?
- Ушбу мусобақа жуда қийин бўлди, лекин биз финалгача етиб келдик ва шу йўлни бирга босиб ўтган барчага раҳмат айтаман. Биз финал йўлида Эрон ва кучли Японияни мағлуб этдик ҳамда финалга чиқдик. Эртага финал, биз Ўзбекистон терма жамоаси билан иккинчи маротаба тўқнаш келамиз. Биринчи учрашувни ҳам ёмон ўтказмаган эдик, лекин мағлуб бўлгандик.

Эртанги учрашувда, биринчи учрашувда йўл қўйган хатоларимизни тўғрилаймиз деган умиддаман. Ўзбекистон жуда кучли рақиб ва муҳлисларнинг қўллаб-қўватлаши ҳам бизга босим ўтказади, аммо биз чемпионликни мақсад қилдик. Биз узоқ йўл босиб ўтдик ва эртанги учрашув ушбу йўлнинг якуни бўлади. Ўйлайманки, эртага яхши учрашув ўтказамиз ва баҳс қўшимча таймларга қадар етиб бориши мумкин.

- Эртанги учрашув ҳақида фикрларингиз? 
Адам Талиб: Финал баҳсида биз чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Бу мусобақадаги сўнгги ўйин ва унда биз бор салоҳиятимизни ишга солишимиз керак. Рақиб ҳам кучли жамоа.

- Биринчи учрашувдан сабоқ олиб, эртага яхшироқ ўйнаймиз демоқдасиз?
- Биз биринчи учрашувда Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонларини билиб олган эдик, лекин биз ҳам ўша учрашувда ҳатоларга йўл қўйгандик ва шу сабаб мағлуб бўлгандик. Биз Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиқдик ва эртага уларга қарши ҳаракатланамиз. Ўзбекистон терма жамоаси ўйин бошиданоқ хужум қилишни бошлайди ва босим ўтказади, биз эса ушбу босимдан чиқиб кетишимиз керак.

- Эртанги учрашувда қандай услубда ўйнамоқчисиз?
- Эртага стадиондан туриб учрашувни томоша қилсангиз билиб оласиз (кулади).

- Сиз ўзбекистонлик футболчиларга қарши аввал ҳам ўйнагансиз ва бизнинг футболчиларга қандай баҳо берасиз?
Адам Талиб: Мен ўзбекистонлик футболчиларнинг маҳоратини юқори баҳолайман. Ўзбекистон футболчиларининг жисмоний ҳолати ва техникаси жуда юқори деб ўйлайман.

- Жамоангиз мусобақада давомида ўйинини кучайтириб борди, футболчи сифатида бунга қандай эришдинглар?
Адам Талиб: Биз мусобақадаги ҳар бир учрашувда ўйинимизни яхшилаб бордик. Бунга сабаб футболчиларнинг мотивацияси ва ҳар бир учрашувдан сўнг орттирилган тажриба деб ўйлайман. Биз гуруҳ босқичида анча қийин учрашувларни ўтказдик. Масалан Сурияга қарши кечган учрашувда ғалабани сақлаб қола олмадик.

- Гуруҳ босқичида Ўзбекистон дарвозасига гол уролмадинглар. Эртанги учрашувда бошқа хужумчиларни майдонга туширасизми?
- Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ҳар хил услубда ўйнашади. Мен биринчи учрашувда иштирок этган ўйинчиларни алмаштирмайман, чунки захира ўриндиғи ҳам жуда узун эмас. Биз эртага яхши ўйин намойиш этамиз.

- Ўзбекистон билан бўлган баҳсни эслаб ўтсак, сабаби кўпчилик мухлисларнинг босими ҳақида гапирмоқда. Сиз эса гуруҳ босқичида ушбу муҳитда бўлиб кўрдингиз.
- Ҳа, мухлисларнинг қўллаб-қўватлаши анча катта босим бўлади, лекин биз бундай ҳолатда бўлиб улгурдик. Эртанги учрашувда биз мухлисларнинг қўллаб-қўватлашига эътибор бермаймиз. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

- Эртанги учрашув қандай ўтади деб ўйлайсиз ва эртага ким ғолиб бўлади?
- (кулади) Муҳаммад (С.А.В) биз билан ва биз кубокни Ироққа олиб кетамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика