UZ

Ироқ терма жамоаси Черчесовга таклиф билан чиқди Янгиликлар

Ироқ терма жамоаси Черчесовга таклиф билан чиқди

Мураббий бунга қандай жавоб бергани маълум.

Хабарларга кўра, Ироқ футбол федерацияси терма бош мураббийлигига Станислав Черчесовни тайинлаш истагини билдирди.

"Ироқ футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасига Черчесовни тайишламоқчи бўлди. Мураббий олдига Қатардаги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйиларди", – деди манбалардан бири.

Бошқа бир манбанинг таъкидлашича, Черчесов Европа чемпионатидаги чарчоқ сабабли таклифга рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Россия футбол иттифоқи Евро-2020'даги муваффақиятсизликдан кейин Станислав Черчесов билан шартномани бекор қилган эди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика