UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  3 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  4 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  8 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  2 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  15 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  5 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2 08:10Клопп: «Менга ўйинимиз жуда ёқди»  0 07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қаршида ўйин бор  15 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" Янгиликлар

Иқбол Маликжонов: "Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Термизнинг "Сурхон" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 11-ўринда тугатди.

Мавсум якунлари хусусида жамоа ярим ҳимоячиси Иқбол Маликжонов фикрлари билан ўртоқлашди. 


- Иқболжон, мавсум "Сурхон" учун қандай якунланди?

- Янги мавсум олдидан "Сурхон" янги раҳбарлар қўлига ўтди. Бир сўз билан айтганда, жамоа янгитдан тузилди. Жамоа олдига 8 таликка кириш вазифаси қўйилганди. Аммо ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. Бунга сабаб жамоа мавсум давомида барқарор футбол намойиш эта олмади. Бу эса натижаларимизнинг пасайишига ва кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. 

- 2022 йилги мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Тўғриси, шахсан ўзим биринчи даврадаги ўйинларимдан кўнглим тўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмида эса ўзим ва мухлислар кутган даражада ўйнай олмадим, чунки жамоамиз Суперлигада қолиш учун курашди. Қачонки жамоа юқори ўринлар учун курашса, ўшанда футболчи ўзининг ўйинларидан ва жамоадаги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилади. 

- "Сурхон"да қоласизми?

- Ҳозирча жамоада қолиш-қолмаслигим бўйича бирор аниқ гап айтолмайман. Ҳали бу ҳақда раҳбарият билан гаплашганимча йўқ. 

- Унда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар борми?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор. Лекин ҳаммасига таътилдан қайтганимиздан кейин аниқлик киритамиз. 

- ЖЧ-2022да қайси жамоага мухлислик қиляпсиз?

- Қатардаги ЖЧ-2022да Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилмоқдаман

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика