UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда Янгиликлар

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда

Бугун Иордания терма жамоаси сафарда Сурияга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади.

Бу ўйин аслида мартда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўшанда ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари ҳам борлиги учун ОФК қитъа биринчилиги саралаш учрашувларини августга кўчирганди. Демак, бугун Тошкент вақти билан 19:30 Сурия – Иордания баҳси бошланади.

Хабарингиз бор, ҳозир Иордания терма жамоасини ўз вақтида Мисрнинг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Ушбу мураббий шу йилнинг июнь ойи охирларида Иордания термасини қабул қилиб олди. Бунгача иорданияликларни Аднан Ҳамд бошқариб келаётганди.
 
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания термаси устози қуйидаги фикрларни билдирди: “Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш бизнинг бош вазифамиз. Биз Сурияни ҳурмат қиламиз, лекин уларни мағлуб этишимизга тўлиқ ишоняпман. Мана икки ойдирки терма жамоа тинмай машғулот ўтказмоқда. Бу орада Фаластин ва Ливия термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мана энди Сурия билан кечадиган ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Сурия – Иордания учрашуви сиёсий сабабларга кўра Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бу эса Иордания учун янада кўпроқ устунлик бериши тахмин қилинмоқда.

“Ўйлашимча, Сурия учун уйда ёки бетараф майдонда ўйнашнинг фарқи йўқ, - дейди Ҳоссам Ҳассан. – Ҳозир жамоалар исталган жойда ўз кучларини намойиш эта олишяпти. Муҳими биз бир текис ўйин намойиш этсак бас. Биз уйда ва меҳмонда бир хил тўп сурсакгина ўз мақсадимизга эриша оламиз”.

Ўз навбатида Сурия термаси устози Анас Махлуф ҳам бугунги беллашув борасида ўз фикрларини айтиб ўтди: “Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Теҳронда ўтказиб туришга мажбурмиз. Шунга қарамай, қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Мана ўн кундирки Теҳрондамиз ва бу орада Эрон биринчи лигаси вакили билан куч синашдик. Биз ҳам Иордания билан ўйинга тайёрмиз”.

Мухлисларимиз яхши билишади, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби ҳисобланади. Вакилларимиз дастлаб 6 сентябрь куни Иордания билан сафарда тўп суришса, 10 сентбярь куни уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Шундай экан, Иорданиянинг ҳар бир тайёргарлиги ва ўйини биз учун ўта муҳим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика