UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  0 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  0 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  3 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  15 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  1 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда Янгиликлар

Иордания мураббийи шогирдлари Сурияни мағлуб этишига ишонмоқда

Бугун Иордания терма жамоаси сафарда Сурияга қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсни ўтказади.

Бу ўйин аслида мартда бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ўшанда ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари ҳам борлиги учун ОФК қитъа биринчилиги саралаш учрашувларини августга кўчирганди. Демак, бугун Тошкент вақти билан 19:30 Сурия – Иордания баҳси бошланади.

Хабарингиз бор, ҳозир Иордания терма жамоасини ўз вақтида Мисрнинг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлган Ҳоссам Ҳассан бошқармоқда. Ушбу мураббий шу йилнинг июнь ойи охирларида Иордания термасини қабул қилиб олди. Бунгача иорданияликларни Аднан Ҳамд бошқариб келаётганди.
 
Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Иордания термаси устози қуйидаги фикрларни билдирди: “Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиш бизнинг бош вазифамиз. Биз Сурияни ҳурмат қиламиз, лекин уларни мағлуб этишимизга тўлиқ ишоняпман. Мана икки ойдирки терма жамоа тинмай машғулот ўтказмоқда. Бу орада Фаластин ва Ливия термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Мана энди Сурия билан кечадиган ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб оламиз”.

Эслатиб ўтамиз, Сурия – Иордания учрашуви сиёсий сабабларга кўра Эрон пойтахти Теҳронда ўтказилади. Бу эса Иордания учун янада кўпроқ устунлик бериши тахмин қилинмоқда.

“Ўйлашимча, Сурия учун уйда ёки бетараф майдонда ўйнашнинг фарқи йўқ, - дейди Ҳоссам Ҳассан. – Ҳозир жамоалар исталган жойда ўз кучларини намойиш эта олишяпти. Муҳими биз бир текис ўйин намойиш этсак бас. Биз уйда ва меҳмонда бир хил тўп сурсакгина ўз мақсадимизга эриша оламиз”.

Ўз навбатида Сурия термаси устози Анас Махлуф ҳам бугунги беллашув борасида ўз фикрларини айтиб ўтди: “Сурияда давом этаётган сиёсий нотинч вазият туфайли уй учрашувларини Теҳронда ўтказиб туришга мажбурмиз. Шунга қарамай, қўлдан келганча тайёргарлик кўрдик. Мана ўн кундирки Теҳрондамиз ва бу орада Эрон биринчи лигаси вакили билан куч синашдик. Биз ҳам Иордания билан ўйинга тайёрмиз”.

Мухлисларимиз яхши билишади, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби ҳисобланади. Вакилларимиз дастлаб 6 сентябрь куни Иордания билан сафарда тўп суришса, 10 сентбярь куни уларни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Шундай экан, Иорданиянинг ҳар бир тайёргарлиги ва ўйини биз учун ўта муҳим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика