UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  281 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади Янгиликлар

Иордания миллий терма жамоаси ўз машғулотларини бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидаги рақиби - Иордания миллий терма жамоаси 14 июль куни ОК-2015 саралаши ҳамда ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларидан олдинги илк расмий машғулотларини бошлади.
Илк машғулотларда терма жамоага чақирилган 28 нафар футболчидар 22 нафари иштирок этган.

Иордания терма жамоасининг мисрлик бош мураббийи Ҳуссам Ҳассаннинг таъкидлашича, илк машғулотларда футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва тактик жиҳатларга кўпроқ урғу берилади. «Олдимизда жуда муҳим босқич турибди. Биз буни ҳис қилган ҳолда катта тайёргарлик кўришимиз ва Иордания футболи айни дамда кучли кўтарилишга эришганини исботлашимиз лозим. Терма жамоа футболчилари ҳам буни ҳис қилиб турибдилар», - дейди Ҳуссам Ҳассан.

«Терма жамоа футболчилари билан ҳафтада икки кун машғулот олиб борамиз. Бу билан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туришни мақсад қилганмиз», дея қўшимча қилди иорданияликлар бош мураббийи. «Биз, саралашнинг 4-босқичида иштирок этган футболчиларнинг ўзагини сақлаб қолган ҳолда, терма жамоага яна бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Терма жамоа ҳафтанинг якшанба ва душанба кунлари машғулот ўтказади. Якшанба кунги машғулотлар ОАВ ҳодимлари учун очиқ бўлади. Душанба кунлари эса машғулотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлади. Биз ОАВ ҳодимлари ва терма жамоага бефарқ бўлмаган барчани ҳурмат қиламиз ва улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Аммо, муҳим ўйинлар олдидан футболчиларни ортиқча чалғтимаслликка ҳаракат қиламиз», дея бош мураббийининг сўзларидан парча келтирмоқда, Иордания Футбол Уюшмаси расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Иордания миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши тўп суради. Дастлабки ўйин 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Аммани шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйини 10 сентябрь кунт Тошкентда ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика