UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан" Янгиликлар

Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан"

Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Иордания - Австралия учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Иордания устози Витал Боркелманс иштирок этди.

"Футболчиларим ушбу катта мусобақа тайёрлиги жуда муҳим. Жамоам кундан-кунга кучайиб бормоқда. Ўйинда нима бўлишини кўрамиз. Мен иккита Жаҳон чемпионатида ўйнаганман ва катта мусобақалар қандай ҳиссиётларга бой бўлишини биламан.



Австралиянинг кўплаб футболчиларини биламан. Уларнинг мураббийига қарши Бельгияда ўйнаганман. Бу жамоада тажриба катта. Улар Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубокларида муваффақиятли иштирок этишган.

Австралияликларнинг менталитетини жуда яхши биламан. Улар кучли, жисмонан тайёр, ақлан етук ва ўз мамлакатига ишонишади.



Иордания Австралия, Хитой ёки исталган бошқа давлатга ўхшамайдиган мамлакат.

Тўрт ҳафталик йиғиннинг дастлабки икки ҳафтасида биз кунига уч маҳалдан машғулот ўтказдик. Айни пайтда ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан тайёрмиз. Биринчи ўйин жуда муҳим.

Ҳозир бахтли мураббийман. Иордания жуда ҳам ўзгарди. Умид қиламанки, Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади. Баъзида сизда яхши жамоа бўлса ҳам ютқазиб қўйишингиз мумкин", - дейди Витал Боркелманс.



Эслатиб ўтамиз, Иордания - Австралия учрашуви 6 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика