Инзаги "Порту" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди
23 фев 2023 09:03
Янгиликлар
Инзаги "Порту" устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикр билдирди
"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги ЕЧЛ доирасида "Порту" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз жисмонан ва техник томонлама яхши тайёргарликка эга бўлган рақибга қарши жуда яхши ўйин кўрсатдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятларимиз бўлди. Танаффусдан кейин эса ўйинга яхши киришиб кета олмадик. Шкриньяр ва Онана бизни қутқариб қолди. Кейин четлатиш ва бизнинг голимиз содир бўлди.
Бундай ўйинлар осон ўтмайди, деярли барча яхши ўйнади. Захирадан майдонга тушганлар ҳам.
Биринчи бўлимда биз тўп билан тезроқ муомала қилишимиз лозим эди. Рақиб ҳужумлар қилди, биз эса темпни оширишимиз лозим эди. Аммо менимча биз танаффусгачаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишга лойиқ бўлгандик", - деди Инзаги.
Ўхшаш янгиликлар
09:18
Месси биринчи марта «Интер Майами»нинг МЛС плей-офф босқичидан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди 36
Фикрлар