"Торино" бош мураббийини алмаштирди

12 июн 2026, 20:24
Роберто Д’Аверса "Торино" бош мураббийи лавозимини тарк этди.

50 ёшли мутахассис жорий йилнинг февраль ойидан бери жамоани бошқариб келаётган эди.

Клуб бу ҳақда ўз баёнотида шундай дейди:

"Торино" ва Роберто Д’Аверса келаси мавсумда ҳамкорликни давом эттирмайди.

Клуб Д’Аверса ва унинг ҳамкасбларига келгуси фаолиятида омад ва муваффақият тилайди".

"Торино" янги бош мураббий номини ҳам маълум қилди. Клуб Иньяцио Абате билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, "Торино" 2025/26 йилги Италия А Серияси мавсумини 12-ўринда якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/TorinoFC_1906