UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  0 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  2 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  14 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  11 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  58 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати Янгиликлар

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати

Интервью вақти.

Суҳбатдошимиз "Навбаҳор"нинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич. Айни пайтда 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турган форвардга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Айтиш мумкинки, у қишда "Торпедо" ёки "Нефтчи"га йўл олиши мумкин эди. Лекин якунда "Навбаҳор" вариантида тўхталди. Бу ҳақида батафсил қуйида. 

- Зоран келинг суҳбатимизни сиз гол муаллифига айланган "Сурхон"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Раҳмат. Жамоадагилар ўйин осон бўлмаслигини ва масъулиятни ҳис қилиб турганди. Аввалги ўйинга қараганда янада оғир бўлишини кутганимиз рост. Етарлича тайёргарлик кўриб майдонга чиқдик ва 3 очко олдик. Бундан барча хурсанд. 

- Айни пайтда 8та гол ургансиз ва мавсум якунига қадар ўйинлар кўплигини ҳисобга олганда яна нечта тўп киритишни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги кўрсаткичларимдан янада яхшироғини қайд этиш учун ишламоқдаман. Бироқ тўғрисини айтганда мен учун жамоам биринчиликни бой бермаслиги муҳим аҳамият касб этади. 

- Юқоридаги натижани ўзингиз учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Бундай ўйламайман. Мен майдонда боримни бераман. Хулосани эса мавсум якунида берган маъқул.

 

- Давралар оралиғида ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун Мирлан Мурзаев ва Жасур Яхшибоев таклиф қилинди...

- Жамоага жуда яхши киришиб кетишди. Бу ҳужумчиларни ёмон, демаган бўлардим. Уларнинг ёрдамида ўйинимиз янада кучаяди ва яхшиланади, дея оламан. Мақсадимизга эришишимизга ёрдам беришади. 

- Аксарият легионерлар Ўзбекистонга келишдан аввал бу ерда тўп тепиш осон, деб ўйлашади. Келганларидан сўнг аксинча фикр билдиришади. Сизда бу борада қандай хулосалар бор?

- Осиёда тўп тепиш кўникмаси менда йўқ эди. Ўзбекистонда ўйнаган дўстларимдан бу ҳақида сўрадим. Бу шунчаки оддий чемпионат эмас. Шахсан ўзим буни кўрдим. Ўйинлар, натижалар айтиб турибди. Жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қиладиган лига. 

- Эшитишимга қараганда сизни қишда "Торпедо" ва "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган...

- Тўғри. Биз музокаралар ўтказдик. Якунда шуни ҳис қилдимки, "Навбаҳор" билан мақсад ва вазифаларимиз ягона. Мен "Навбаҳор"ни, "Навбаҳор" эса мени танлади. 

- Четдан келган легионер сифатида Суперлигадаги ташкилотчилик, ҳакамлар ва майдонларга қандай баҳо берасиз?

- Ташкилотчиликка тўхталсам, барчаси яхши даражада. Янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётгани қувонарли. Футбол майдонлари ажойиб ҳолатда. Мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Ҳакамларнинг профессионал даражада ишлашаётгани ёқимли. Тўғри ҳар бир ўйинда 50/50 вазиятлар бўляпти. Улар футбол қоидаларига, стандартларига риоя қилишади. Шу боис фикрларим ижобий.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика