Интервью. Массимилиано Аллегри: “Мақсадимиз бешинчи скудетто”
25 июн 2015 00:01
Янгиликлар
Интервью. Массимилиано Аллегри: “Мақсадимиз бешинчи скудетто”
“Ювентус” билан дебют мавсумидаёқ клуб тарихидаги энг юқори чўққилардан бирини забт этган Массимилиано Аллегри требл қайд этишга жуда яқин келди. Унинг бошчилигида туринликлар Европанинг етакчи клублари билан деярли бир хил савияга чиқа олишди. “Газзетте Делло Спорт” нашри билан суҳбатда Аллегри жамоанинг янги мавсумдаги режа ва мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.
“Ҳозир маош тўланадиган таътиллар урфда, лекин мен билан бу ўтган йили содир бўлган. Ишсиз 6 ой ўтирдим ва жуда зерикдим. Ҳозир дам олишдаман, лекин тезроқ ишга қайтиб, июлда иштиёқманд футболчиларни кўришни хоҳлайман. Катта ғалабалардан кейин кўп жамоалар дуч келадиган пасайишдан қутулиб қолишимиз керак”, - дея гап бошлади Аллегри.
- Энди барчаси ёмонроқ бўлишидан қўрқмайсизми?
- Йўқ, ушбу “Ювентус” ўсиш имкониятига эга. Фақат натижани назарда тутмаяпман. Ғалабага йўлни топиш “Юве”да ишлаётганингда бажариш шарт бўлган вазифадир. Ушбу ёз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши керак. Биз жамоа сифатида янада яхшироқ бўлишимиз шарт. Мақсад эса ўша-ўша қолади: скудетто, Италия Кубоги, Чемпионлар лигаси. Кетма-кет 5-марта чемпион бўлиб, тарихга киришни истаймиз. Буни уддалаш “Ювентус”га фақат 1930-йилларда насиб этган. Клуб Европадаги мавқеиини яхшилаши даркор.
- Берлин финали ҳақида хаёлингизга нима келади? Финалга қайтиш учун неча йил керак?
- Биринчи ўринда охирги йиллардаги энг яхши финаллардан бирини эслайман. Ажойиб МЮнинг “Барса”га қарши финалини эсласангиз, улар деярли майдон марказидан ўтишмаганди. 1:1 ҳисоби пайтида ғалаба қозонишимиз мумкинлиги тўғрисида ўйлагандим. Воқеалар бундай ривожланганидан афсусда эмасман. Тўғри, биз зафар қучишимиз мумкин эди. Ўзимизга ишонч етишмагандир.
- Кўпроқ нарсага эришингиз мумкинми?
- Албатта. Футболчилар кўз ёш тўкканда яна қачон финалгача етиб келиш ҳақида қайғуришмади, улар ютиш мумкин бўлган финални бой беришгани учун хафа бўлишди. Жамоада янгича фикрлаш, ўзига ишонч ортмоқда. “Ювентус”нинг ўсиб бораётганидан фахрланяпман. Менинг хизматим қанчалик эканини билмайман, лекин жамоа ишониб бўлмас даражада ўсишга эришди. Жамоавий ва алоҳида ўйинчилар.
- Масалан, Мората.
- Ажойиб ва ҳали ўсадиган йигит. Унинг баҳоси 70-80 миллион еврони ташкил этади. Ҳозирги Моратанинг нархи шунча. Унга ишона оламан деб ўйлайман. Команни ҳам шу қаторга киритаман. Кингслида катта имконият мавжуд. Унга ўзини кўрсатиши учун озгина вақт керак.
- Погбанинг сотилиши билан боғлиқ масала қандай?
- Бундай масалани клуб раҳбарияти ҳал қилади, мураббийга кўп нарса боғлиқ эмас. Баъзи суамма олдида рад этиш қийин. Лекин Поль қолишга қарор қилса, у бундан афсусланмайди. Ўтган мавсумда эришган натижамиз биринчи қадамдир. Бизга келажакдаги жамоани қуриш учун ёш ва иштиёқли футболчилардан ташқари тажриба, руҳий тайёргарлик ва фалсафани белгилаб берадиган ўйинчилар ҳам зарур.
- Тевес жамоада қоладими?
- Буни унинг ўзи ҳал қилади. Ким биз билан қолса янада фаолроқ ишлашига тўғри келади. 4 йиллик ғалабалар ортида клуб раҳбариятининг катта меҳнати ётибди. Бу муваффақиятларни нафақат қайтариш, балки яхшилаш керак. Бунинг учун куч ва иштиёқ топишимиз лозим. Олдинда жамоа келажаги учун қарорлар қабул қилинадиган вақт кутмоқда.
- Фахрийлар ҳамон ғалабага ташнами?
- Таркибга Берарди, Ругани, Заза каби ёшларни қўшиб олганда барчасини назорат қиладиган тажрибали ўйинчилар керак. Таркибда 90-йилларда таваллуд топган футболчилар талайгина. Европада Бонуччи, Кьеллини ва Барцальи сингари кучли ҳимоячилар борми?
- Буффон — жамоа етакчисими?
- Асосий таркибни чизаётганимда дарвозабонни кўрсатиб ўтирмайман. Буффон ажойиб профессионал ва бундай посбон яна қачон туғилиши мумкинлигини билмайман. Кучли футболчилар билан ишлаганман, лекин Буффон ва Неста улар орасида алоҳида ажралиб туради.
- Таркибга “ўнинчи” рақамли ўйинчини қўшиб олишни сўраганингиз ростми?
- Ҳа. Ким нима дейишидан қатъи назар менга юқори савияли футболчилар билан ишлаш ёқади. Оскар халқаро савияда фарқни юзага келтириши мумкин бўлган ўйинчилардан биридир. Шунингдек, Иско, Пасторе, Ди Мария, Кроос каби футболчиларни ёқтираман. Улар Чемпионлар лигасида қаҳрамонлик қила олишади.
- Манжукич-чи?
- Ҳозир биз таркибга қўшиб олишимиз мумкин бўлган ҳужумчилар кўп эмас. Манжукич, Игуаин... Марио яхши футболчи ва унга бўлган қизиқишга арзийди.
- “Ювентус” билан янги шартнома имзолашингиздан аввал таркибни кучайтиришни кафолат сифатида талаб қилдингизми?
- Буни муҳокама қилишдан маъно йўқ, клуб Европа даражасидаги жамоа тузмоқчи. Қарашларимиз бир-бирига тўла мос келади. Бизда ҳамкорликни давом эттириш учун хоҳиш юқори эди.
- Келаси мавсумда қайси жамоаларни рақиб деб кўрсатасиз?
- Трансферлар даврига кўп нарса боғлиқ. Биз ўз ўрнимизни сақлаб қолиш мақсадида ишлаймиз.
- Сизни баъзида ортиқча эҳтиёткорлик учун танқид қилишади. Жамоангиз спектакль намойиш этиши ёқмайдими?
- Уларнинг ўйини спектакль. Эришилган натижалардан кўнглим тўлди ва йўл қўйилган хатоларни тузатиш устида ишлаймиз.
- Бир неча йилдан кейин ўзингизни қаерда кўрасиз?
- Билмайман. Агар денгиз ўртасидаги қайиқда деб айтсам, мени яна зерикарли деб аташади.
- “Милан” Ибрагимовични қўшиб олмоқчи. Унинг қайтиши тўғрисида нима дейсиз?
- Улар хавфли. Мухлислар футболчиларни ҳамиша олдингидек деб билиб, улардан кўп нарса кутишади. Агар футболчи савиясини туширган бўлса, бу катта афсусланишга сабаб бўлади.
- Италия клубларининг Европада обрўси ошди. Луис Энрике катеначчо йўқлиги ҳақида гапирди, бироқ терма жамоани ҳамон ҳимоявий ўйин учун танқид қилишмоқда.
- Терма жамоа клублар билан бирга ўсмоқда. Иқтидорли ёшлар бор: Ругани, Берарди, Бернардески, Стураро, Де Шильо, Эль Шаарави, Дармиан, Маттьелло. Бу кучли авлод ва Италия Европа чемпионатини яхши ўтказишига ишонаман. Футбол даврлардан иборат. Испания 30 йил ютмади ва кейин ажойиб ижрочилар ёрдамида зафар қучди. Германия ғалабадан кейин дарҳол федерал марказларга эътибор бериб, қайта шакллантиришни бошлади. Муваффақиятдан сўнг янада кучайиш учун ўзгаришлар қилиш зарур.
- Ушбу мавсумда энг ёдда қолган лаҳза қайси бўлди?
- “Фиорентина” билан кубокда жавоб баҳси. Флоренцияда футболчилар катта иштиёқ билан чиқишди ва буни унутиш мушкул.
- Энди Флоренцияда сизни янада камроқ яхши кўришади.
- Гап спортдаги рақобат ҳақида кетганда барчаси жойида. Мен тосканияликман ва маҳаллий қарама-қаршиликка кўникканман.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Фикрлар