UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  1 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  4 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  9 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  8 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  13 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  17 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Интервью. Килиан Мбаппе: "Мен пешонаси ялтираган футболчиман" Янгиликлар

Интервью. Килиан Мбаппе: "Мен пешонаси ялтираган футболчиман"

Теглар :  Килиан Мбаппе
УЕФА расмий сайти "Монако"нинг ёш иқтидор эгаси, истеъдодли ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан интервью уюштирди.


- Жорий мавсумда сиз илк бор ЕЧЛ ҳавосидан нафас олиш бахтига муяссар бўлдингиз. Бу ажойиб ҳис туйғуларни беради, шундай эмасми?
- Ҳа, албатта. "Монако" ЕЧЛдаги йўли ҳайратланарли чиқди. Биз ёзда Европа чемпионлар лигаси квалификация раундидан ўтиб гуруҳ босқичига йўл олгандик. Гуруҳда эса тенг кучли ва даражаси бир жамоалар йиғилганди. Айна қийин гуруҳдан чиқиб, нимчорак финалда европанинг энг кучли жамоаларидан бири "Манчестер Сити"ни ажойиб кечган учрашувларда таслим эта олдик. Кейинчалик эса чорак финалда "Боруссия Дортмунд"ни енгдик. Ярим финалда эса бизни янада кучли ва жиддий рақиб - "Ювентус" кутмоқда.

- Шахсан ўзиз учун қайси воқеа кўпроқ ёдда қолди?
- "Манчестер Сити"га қарши меҳмондаги беллашувни кўпроқ ширин хотиралар билан эслайман. Сабаби, ўша учрашувда илк бор асосий таркибда майдонга тушдим. Европа чемпионлар лигаси мадҳияси жаранг солаётганда, ичимдан ажойиб ҳислар ўтди. Ўша дақиқалардан ҳақиқий завқ, роҳат олдим. ЕЧЛда ўйнашни ёшлигимдан орзу қилганман. Бу турнирдаги барча ўйинларни қолдирмасдан кўрардим. Бу ишни ҳозир ҳам давом эттираман. Мусобақада бевосита иштирок этиш эса кишига умуман ўзгача роҳат беради.

- Ёнингизда Радамель Фалькао сингари футболчининг борлиги ёрдам бердими?
- Бўлмасамчи. Мен пешонаси ялтираган футболчиман. Фаолиятимнинг дастлабки қисмидаёқ Фалькао каби топ ҳужумчи билан бирга тўп тепяпман. Радамель футбол тарихида ўз номини қолдиришга улгурган ҳужумчи. Фалькао бир қатор чиройли ва муҳим голларни урган.

- Шундай тасаввур борки, Жардим майдонда маълум тактик чекловларни қўймайди. Бу сизга ёрдам берадими?
- Биз кўпинча 4-4-2 тактик схемасида иккита ҳужумчи билан ўйнаймиз. Радамель Фалькао яққол ҳужумчи бўлиб ҳаракат қилади. Мен эса вингер сифатида. Менга бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиш ёқади. Мураббий эса бунга имкон беради. Ўйин давомида мен чап қанотга ҳам, ўнгга ҳам ўтиб ўйнашим мумкин. Керак пайтда марказда ҳам ўйнайвераман.  Бу менга жуда ёқади, бунинг учун эса Жардимга алоҳида ташаккур билдираман.



- "Монако"да гол урадиган футболчилар жуда кўп. Фалькао, Тома Лемар, Валер Жермен ва сиз...
-  Ҳа, жамоамизда кўплаб юқори даражадаги футболчилар йиғилишган. Биз ҳар доим бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ҳам деярли барча гол уради. Биз ғалабаларга чанқоқмиз. Футболда фақат индивидуаль маҳоратга таяниб эмас, биргаликда, жамоа бўлиб ўйнаган маъқул. Шундагина фақат муваффақиятга эришиш мумкин. Биз майдонда ҳар доим ғалаба учун курашадиган жангчилармиз.

- Яна ярим финалдаги рақиб "Ювентус" мавзусига қайтамиз. Туринликларни ЕЧЛ бош соврини учун курашда фаворит ҳисоблашмоқда...
- "Ювентус" буюк клуб. Бу жамоада таркибида буюк футболчилар ўйнашган ва ўйнашмоқда. Бу жамоанинг тарихи қандай эканлигини барча билади. "Ювентус" "Барселона"ни турнирдан чиқариб юборган ажойиб жамоа саналади. Туринликлар турнирда ғалаба қозониш учун барча имкониятларга эга эканликларини кўрсатишди. Лекин бизда ҳам ажойиб жамоа мавжуд. "Монако" финалга йўл олиш учун барча кучини сарф этади.

- Жанлуижи Буффонга қарши тўқнашув сиз учун нимани англатади?
- Буффон? Бу дарвозабон футбол тарихида ўз ўрнини мутаҳкамлаб қўйган, жаҳоннинг энг кучли киперларидан бири. Мен Буффонга қарши ўйнашим мумкинлигидан хурсандман. Айнан шу каби юлдузларга қарши тўп тепиш учун ҳам биз тинмай меҳнат қиламиз. Бу каби ўйинларда ғалаба қозониш учун борингни бериб ўйнайсан.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика