UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  42 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  24 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  666 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Интервью. Ғолиб Ғайбуллаев: "Жамоада қолишим аниқ. Жиддий вазифаларга эса тайёрмиз" Янгиликлар

Интервью. Ғолиб Ғайбуллаев: "Жамоада қолишим аниқ. Жиддий вазифаларга эса тайёрмиз"

Мавсум якунларига бағишланган интервьюларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

Сир эмаски, Қаршининг "Насаф" жамоаси жорий мавсумни кўтаринки руҳда якунлади. Финалда "Пахтакор"дан устун келган  "аждарлар" бош совринга эга чиқди. Мазкур учрашувда ғалабага голига марказий ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаев муаллифлик қилди. Мазкур учрашув қахрамони сайтимиз мухбирига берган интервьюсида кубок ўйини ва кейинги режалари ҳақида айтиб ўтди. 

- "Насаф" учун финалда Ўзбекистон кубоги ғолиблигини олиб берган муҳим голни урдингиз. Ўша онларда ичингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди? 

- Ҳар қандай учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш ёқимли ҳисларни тақдим қилади. Айниқса финалда, масъулиятли ўйинда тўп киритиш икки карра завқ беради. Ўша онларда хурсандчилигимнинг чеки йўқ эди. 

- Мамлакат кубоги баҳсларида кетма-кет икки ўйинда бир киши кам бўла туриб якунда ғалаба қозониб кетилиши барчани ўйлантириб қўйди. Бунинг қандайдир жумбоқли томони ёки сири борми? Одатда четлатишдан сўнг устунлик рақиб томонига ўтади. "Насаф"да эса бунинг аксини кўрдик...

- Ярим финал ва финал учрашувларида ҳақиқий ирода кўрсата олдик, деб ўйлайман. Менимча бундай ҳеч ким бундай режа билан тушмайди. Чунки қизил карточка олиш ёки олмасликни олдиндан билиш қийин. Ўйиндаги жараёндан келиб чиқиб тактика ўзгартирилади. Мураббийимиз бундай паллада эхтиёткор бўлиб ўйнашимизни таъкидладилар. 

- Жамоада мавсум сўнггига келиб марказий ҳимояда муаммолар пайдо бўла бошлади. Ҳусниддин Алиқулов сафдан чиқди. Мана шундай қийин вазиятда мудофаа чизиғидаги масъулият сиз ва Умарбек Эшмуродовнинг бўйнига тушди. Алиқуловнинг ўрнини билинтирмаслик қийин кечмадими?

- Нафақат ҳимоядаги балки мавсум давомидаги ҳар бир йўқотиш қимматга тушди. Биласиз захирамиз бошқа жамоалар сингари кенг эмас. Лекин уддасидан чиқа олдик, дея оламан. 

- Ўзбекистон кубоги "Насаф"нинг мавсум давомида қилган ҳаракатларига яраша берилган баҳоми? Ёки бу соврин жорий йил учун кам, деб ҳисоблайсизми? Чунки Суперкубок, ОФК кубоги ва чемпионатда совриндорлар қаторига киришга яқин эдинглар...

- Йўқ, деяган бўлардим. Суперлигани яхши ўринларда якунлашимиз мумкин эди. ОФК кубоги эса биз учун ҳақиқий тажриба мактаби вазифасини ўтаб берди. 

- Айни пайтда жамоада кайфият қандай? Финалдаги ғалаба учун мукофот пуллари берилдими, бу нарса кайфиятга таъсир қилмаяптими?

- Жамоада кайфият ҳар доим яхши бўлган. Қарздорликлар эса бартараф этилмоқда. 

- Ҳар доим мавсум сўнгида жамоа футболчиларига турли чорловлар келиб тушади. Шундай экан  Ғолиб Ғайбуллаевни янги мавсумда ҳам "Насаф"да кўрамизми?

- Ҳа, "Насаф"да қолишим аниқ. Ҳозирча бошқа вариантларни ўйламаяпман. 

- Кейинги мавсумда жамоа олдига аник мақсад қўйилиши мумкин. "Насаф" футболчилари ҳар йили босимсиз, эркин ўйнашади.  Натижа эса охирида билинади. Мавсум бошидан жиддий вазифалар қўйилишига қандай қарайсиз?

- Менимча ўтган вақт мобайнида жамоа сифатида анча ўсишга эришдик. Халқаро майдонда тажриба тўпладик. Ўйлайманки, жиддий вазифаларга тайёрмиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди




Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика