UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман" Янгиликлар

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман"

Жароҳатдан сўнг яшил майдонга қайтган Фарруҳ Икромов билан интервью.

Бир йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромов кеча "Сурхон" билан учрашувнинг 63-дақиқасида Павел Могилевец билан алмаштирилди. Қайтишини гол билан нишонлаган футболчи термизлик ишқибозлар билан бўлган вазиятдан сўнг ҳакам томонидан четлатилди. Ўйин якунлангач ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аввало яшил майдонга қайтганингиз билан табриклаймиз. Умуман бу борадаги биринчи ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз...

- Буни сўз ёки икки оғиз гап билан тушунтириш қийин. Аммо бу кунни келишини жуда кутгандим. 

- Ўйинга жуда яхши киришиб кетдингиз. Кўриниб турибдики, жисмоний ҳолатингиз чакки эмас. Бундан ҳам эртароқ қайтишингиз мумкинмиди?

- Жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Буни оила аъзоларимдан бошқа одам билмайди. У кунлар ортда қолганига худога шукур дейман. Жисмоний ҳолатим яхши. Бу борада менга катта ёрдам берган, "Бунёдкор" клубида иш олиб бораётган фитнесс мураббий Дилобар Сайдуллаевага катта раҳмат айтиб қоламан. Мени майдонга қайтишимга меҳнати сингган инсонлардан бири бўлади.  

- "Сурхон" дарвозасига урган голингиздан сўнг юзага келган можарони қандай изоҳлайсиз? Ўша вазиятни эсласак...

- Бир йил давомида тўп тепмадим. Ортимдан турли гаплар ёғилди. Гол урдим ва ичимдагиларни чиқардим. Бироқ ҳиссиётларимни "Сурхон" мухлисларига кўрсатмоқчи эмасдим. Ҳиссиётла остида менга энг яқин трибуна термизлик мухлислар ўтирган жой эди. Мени нотўғри тушунишмасин. Барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ. Улардан узр сўраб қоламан. 

- Жиддий жароҳатдан сўнг аксарият футболчилар ўзини эҳтиёт қилиб, яна қайталамаслиги учун авайлаб ўйнайди. Натижада тўлиқ кўрсатиши, аввалги даражасига қайтиши бир мунча қийин кечади. Шу жиҳат сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Фикримча, сиз ўзбекистонлик футболчиларни назарда тутдингиз. Европада жароҳат олган футболчини жиддий равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашади. Ҳеч кимга керакмасдек бўлиб қолмайди. Жароҳати бўлса ҳам ҳурмат қилишади. Шунинг учун менда ортиқча қўрқув йўқ. Чунки мен европаликлар қўлидаман. 

- Демак тикланиш жараёнлари хорижлик мутахассислар билан бўлди?

- Жарроҳлик амалиётим Италияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. 

- Билишимизга қараганда, Серчко Катанецнинг штабида фаолият юритаётган физиотерапевт Иан Катанец билан Словакияда шуғулландингиз...

- Ҳа. Буни ҳам айтиб ўтиш керак. Жарроҳлик амалиётидан сўнг сон мушаклари учун Иан Катанец билан оз фурсат тикланиш машқларини олиб бордим. Қолаверса, оила аъзолари мени жуда илиқ кутиб олишди. Ушбу мураббийга ва оиласига ташаккуримни билдириб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика