UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Интервью. Давид Трезеге: “Финалда гол уролмай, одамлар қанчалик ёқтиришларини англадим” Янгиликлар

Интервью. Давид Трезеге: “Финалда гол уролмай, одамлар қанчалик ёқтиришларини англадим”

“Экип” нашри мухбирлари Франция терма жамоасида Европа ва жаҳон чемпиони бўлган, “Ювентус” таркибида ажойиб фаолият ўтказган ҳужумчи Давид Трезеге билан суҳбатлашди.

Унда Трезеге фаолиятидаги турли ҳолатларни эслаб ўтди.

- Озғинлигингиз туфайли болаликда кўплаб ҳазилларни эшитган бўлсангиз керак, шундайми?
- Ҳа! (кулади). Айниқса, профессионал фаолиятимда Платенсенинг “Атлетико” жамоаси учун биринчи ўйинда. Мураббий 16,5 ёшда бўлишимга қарамай, мени ўйинга олиб кетди. Жисмонан ўсишим керак эди. Уни билинтирмаслик учун тезлик ва ўйинни тушуниш борасида яхши ҳаракат қилиш лозим бўлган. Шу сабабли фаолиятим мобайнида жарима майдонида ўзимни кўрсатиб, бош ва иккала оёғимда зарба берганман. Тезкор рақибларни ортда қолдиришга интилганман. 7 ёшдан 10 ёшгача мен шуғулланган мини-футбол ҳам катта ёрдам берган. Техника ва тезкорликни ёшликданоқ машқ қилганман.

- Биографиянгиз бошида Тьерри Анри финтлар кучли жиҳатингиз бўлмагани ҳақида қайд этган.
- Ўйинимда ортиқча ҳаракатлар бўлмаган. Фаолиятимни “фойдали” деган сўз билан ифодалаган бўлардим. Айниқса, бу Италияда шаклланди. “Ювентус”да фақат ғалаба талаб қилишарди. Бунга дош бера олганман. Ўшандан бошлаб фойдали ҳаракат хоҳиши футбол ва шахсий ҳаётимда муҳимга айланган.


- Отангиз сизни икки оёқда ўйнашга мажбур қилгани ростми?
- Ҳа, у профессионал бўлишим мумкинлигини тушунгач, шундай қарорга келган. Бошида бу менга ёқмади, якунда эса ёрдам берди. Уйдаги боғ деворида икки оёқда тепишни машқ қилардим. Катталар жамоасига чақирилганимдан сўнг отам тўғри овқатланиш, жисмонан чиниқиш каби жиҳатларга эътибор қилди. Уйда тренажёр зали қуриб берганди. Ҳар ёзда йиғин бошланишидан аввал 2 ҳафтани ўша ерда ўтказардим.

- 1995 йил Аргентинани тарк этиб, Францияга йўл олдингиз. Бундан умуман афсусланмайсизми?
- Афсусланиш йўқ, чунки кетишни жуда истагандим. Бу мен учун ажойиб имкон эди. Ўшанда доимо Мексикада 1986 йил ўтган жаҳон чемпионати ва Платини ҳақида ўйлардим. Отам “Руан”да ажойиб икки мавсум ўтказганди. Аэропортда жуда хурсандлигимдан яқинларимнинг хафалигини пайқамасдим. Тезроқ самолётга чиқишни истардим. Нимадир мени олдинга турткиларди.

- Лекин “ПСЖ”даги кўрик сиз учун шартнома имзолаш билан тугамади.
- “Пари Сен-Жермен” орзум бўлган! Кўрик давомида Луис Фернандес жамоада қолишимни айтганди. Мен хоҳлаган ягона нарса оилам учун уй ва ойига тахминан 3 минг еврога тенг маош эди. Умуман олганда, биз тил топишгандик, бироқ талабларим бажарилмади. Икки кундан сўнг Монакога кетишимга тўғри келди. Ҳалигача нима бўлгани мен учун ойдин эмас. Қачондир нима рўй берганини билиб оларман.


- Эҳтимол, сизга “Монако”да пайдо бўлиш ва Тьерри Анри билан танишиш ёзилган.
- Ҳа, қандай тақдир! “Монако” “ПСЖ”га нисбатан камроқ машҳур эди, аммо у ерда мени Сонни Андерсон ва Тьерри Анри каби профессионаллар кутарди. Улар менга биринчи ҳақиқий дўст ва кўмак бўлишган. Иккимиз учун “Монако”даги вақт ажойиб кечган. Ҳамон чин дўстлармиз. Шу билан бирга бир-биримизни олға чорлаганмиз. Аммо ўртамизда рақобат бор эди, худди Роналду ва Месси ўртасида сингари. Юқорида бўлиш учун бир-биримизга муҳтож эдик.

- Сиз ҳамиша Эми Жаке ҳақида илиқ фикр билдирасиз.
- У биз билан оддий тилда гаплашган ва ҳеч қачон овозини кўтармаган ягона мураббий. У футболчилар билан суҳбатлашишни ёқтирарди ва уларни бир йўналиш сари чорлай оларди. Жаке ким билан қандай гаплашишни тушунарди. Унинг учун биз тоғ каби туриб берардик. Эми ва ўртамизда ҳақиқий меҳр бор эди.

- 1998 йил чорак финалда сиз пенальти тепишга чақирилдингиз. Зидан айтиб берган: “Чорак финал, ўйиндан кейинги пенальтилар серияси. Рақиб – Италия, 80 минг томошабин. Бу 20 ёшли йигит ўйланиб ўтирмай нуқтага яқинлашмоқда...” Бу жасурлик эдими ёки масъулиятни ҳис қилмаслик?
- Шунчаки хоҳиш. Жамоада пенальти тепишга ўзида куч топмаган шерикларим бўлганди. Бундай масъулиятли ишни уни бажаришни истамаётган одамга топшириб бўлмайди. Мен эса хоҳладим. Олдимга Жаке келди ва унга тайёр эканимни айтдим. Анри ҳам шундай қилганди. Бизда умуман қўрқув бўлмаганди. Шундай ҳис 2006 йилги жаҳон чемпионати финалида ҳам бор эди. Ягона фарқи – уларнинг қандай тугаганида.

- 1998 йил финалда ўйнамаганингиз жаҳон чемпиони совринини ҳис қилишни йўққа чиқармаганми?
- Йўқ. Болаликдаги ёрқин хотираларимдан бири 1986 йил Диего Марадонанинг кубокни боши узра баланд кўтаргани бўлганди. 1998 йил мен шундай вазиятга тушгандим. Совринга тегдим, уни бошим узра кўтариб, суратга тушганман – барчасини қандай керак бўлса, шундай қилганман. Уни ютиш улкан ҳис уйғотади, гарчи финалда ўйнамаган бўлсанг ҳам. 2000 йил эса ўзимдан кўра жамоадошларим учун хурсанд бўлганман, чунки турнирда кўпроқ фойда келтиришим мумкин эди.

- Финалда Италияга қарши “олтин гол” урган бўлсангиз ҳамми?
- Ҳа. Ўша гол фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири, бироқ у мусобақада захирада ўтирганимни ёдимдан кўтармаган. 1998 йил кўпроқ ўйнагандим. Ўша мавсумда “Монако”да ажойиб ўйнаб, савиямни ўстиргандим. Менда кучли хоҳиш бор эди, терма жамоа учун кўпроқ ўйнашни истагандим. Аммо турнир мен учун ғалати тус олган.


- Алессандро Дель Пьеро итальянларга қарши финалдаги голдан кейин сизни “Ювентус” кийиниш хонасида кўришдан хурсанд бўлишмаганини айтиб берганди.
- Ҳа, бошида осон бўлмаган. Лекин вақт ўтиши билан шерикларим мени тушунишди. Мен терма жамоа ҳужумчиси сифатида шунчаки ишимни бажаргандим ва итальян футболи ҳамда уларнинг ҳаётига кўникиш учун катта истак бор эди.

- Мундиал финалида уролмаган пенальтингиздан кейин Вилли Саньоль ҳуштак чалинишидан таътилга кетгунингизча йиғлаганингизни таъкидлаган.
- Шундай бўлган. Мен учун даҳшат эди. Эртаси куни мухлислар олдига чиқиш учун майдонга келганимизда янада ёмонроқ бўлган. Мен бурчакка туриб, уларнинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилгандим. Лекин одамлар исмимни айтиб, олдинга ўтишимни талаб қилишган. Бу мени ҳаяжонга солганди. Ўша лаҳзада мени чиндан севишларини тушунгандим.

- Автобиографиянгизда бирор марта Чемпионлар лигасини ютмаганингиздан афсусланишингизни ёзгансиз.
- Ҳа, чунки у менда йўқ ягона соврин. 2003 йил “Милан” билан финалда биз анча кучли эдик, аммо ютқазганмиз. 23 ёшда ўзингга яна финалда ўйнаш ҳақида гапирасан. Аммо вақт ўтади ва янги имкон пайдо бўлмайди.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика