"Интер" Тоналини 30 миллион еврога харид қилишга яқин
10 июн 2020 13:17
Янгиликлар
"Интер" Тоналини 30 миллион еврога харид қилишга яқин
"Брешиа" ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Миланнинг "Интер" клубига ўтишга яқин.
Трансфер нархи бонуслардан ташқари 30 миллион еврони ташкил этади, бонуслар 20 ёшли ўйинчининг Миландаги муваффақиятларига боғлиқ.
"Интер" Тоналини ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсади сифатида белгилаб олган. Олдинроқ, "Брешиа" футболчи учун 50 миллион евро сўраган эди, аммо "Интер" нархни 40 миллионгача туширганди.
Тоналининг ўзи ҳам "Барселона", "Ювентус" ва ПСЖнинг қизиқишига қарамай, Милан клубига ўтишни афзал билган.
Тонали жорий мавсум А Серия доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этган. Унинг "Брешиа" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар