

Calciomercato'нинг маълум қиличича, «нерадзуррилар» расмий сайти промо-материаллардаги Икардининг расмларини ўчириб юборган.
Аввалроқ, 26 ёшли ҳужумчи Халқаро чемпионлар кубоги-2019 мавсумолди ўртоқлик турнири доирасида «Ювентус»га қарши баҳс учун чиқарилган постерга ҳам киритилмаганди.
Мауро жорий мавсум «Интер» сафида 27 баҳсда қатнашиб, 10та гол уришга эришди. У мавсум давомида сардорлик боғичидан махрум этилиб, жароҳатлар оқимига тушиб қолди. Шу сабабли, футболчининг клубдаги мавқейига путур етгани айтилмоқда.



