"Интер" Павар трансферини ҳал қилди
23 авг 2023 13:55
Янгиликлар
"Интер" Павар трансферини ҳал қилди
"Бавария" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини "Интер"да давом эттиради.
Шу кунларда футболчи тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Трансфер суммаси 30 миллион евро + 2-3 миллион евро бонусни ташкил қилади.
Павар "Бавария" сафида 2019 йилдан буён ҳаракат қилади. Мюнхенликлар либосида у 163 та ўйинда майдонга тушди, 12 та гол урди ва 12 голли узатма етказиб берди, 24 та карточка (23 сариқ ва 1 қизил). Ўтган мавсум франциялик 43 та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизимида 8 балл жамғарган (7 та гол ва 1 та ассист) ва 10 та сариқ карточка ишлаб олди.
"Transfermarkt" портали 27 ёшли ҳимоячи трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар