UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  3 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  15 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Интер" Мхитарян ва Онанани текинга қўлга киритди Янгиликлар

"Интер" Мхитарян ва Онанани текинга қўлга киритди

"Интер" бош директори Жузеппе Маротта клуб ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ва дарвозабон Андре Онана билан шартнома имзолаганини тасдиқлади.

"Тасдиқлашим мумкинки, биз Андре Онана ва Генрих Мхитарян билан текинга шартнома имзоладик, футболчилар билан боғлиқ иккала келишув амалга ошди", - дейди Маротта.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Мхитарян "Рома" таркибида 2021/22 йилги мавсумда барча мусобақаларда 44 та ўйинда 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

"Барселона" академияси тарбияланувчиси бўлган 26 ёшли Онана эса 2015 йилдан буён "Аякс"да ўйнаб келаётганди. У Амстердам клуби сафида барча мусобақаларда 204 та ўйин ўтказган, шулардан 84 тасида дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаган.

Шунингдек, у Камерун терма жамоаси сафида 17 та ўйин ўтказган, шулардан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика