"Интер" Алексиснинг жароҳати сабаб Россия чемпионатидаги ҳужумчига қизиқиб қолди
17 окт 2019 18:45
Янгиликлар
"Интер" Алексиснинг жароҳати сабаб Россия чемпионатидаги ҳужумчига қизиқиб қолди
"Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюба фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.
Италия клуби раҳбарияти Алексис Санчеснинг жароҳати туфайли ҳужумни кучайтириш учун янги футболчи қидирмоқда.
Клуб айнан Россия терма жамоаси форвардига қизиқиб қолган. Дзюбанинг Питер клуби билан тузган шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Форвард жорий мавсум РПЛда 12та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассистга эришган.
Миланликлар шунингдек Оливье Жиру ва Марио Манжукичларнинг номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.
Фикрлар