"Интер" А Сериянинг янги мавсуми учун қайдномани эълон қилди
23 авг 2019 22:20
Янгиликлар
"Интер" А Сериянинг янги мавсуми учун қайдномани эълон қилди
«Интер» Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсум учун футболчилар қайдномасини эълон қилди.
Рўйхатдан 28 ўйинчи жой олган бўлиб, уларнинг орасида «нерадзуррилар» собиқ сардори Мауро Икарди ҳам бор. Аввал хабар берганимиздек, Икарди 9 рақамини клубнинг янги аъзоси Ромелу Лукакуга бериб, ўзига 7 рақамни олди.
Аввалроқ, Икардининг жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте шогирдлари А Серия доирасидаги илк учрашувни 26 августда ўз уйида «Лечче»га қарши ўтказади.
Фикрлар