UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32

InStat. "Тоттенхэм" ҳимоядаги ютилган курашлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижани қайд этди Янгиликлар

InStat. "Тоттенхэм" ҳимоядаги ютилган курашлар кўрсаткичи бўйича энг ёмон натижани қайд этди

"Тоттенхэм" "Ювентус"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида ҳимояда ютилган курашлар фоизи бўйича мавсумдаги энг ёмон кўрсаткични (48%) қайд этди.

Жорий мавсум ЧЛда лондонликлар ҳимоядаги курашларнинг 57%да ғолиб бўлди ва бу кўрсаткич бўйича энг яхши жамоалардан бири эди.

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Тоттенхэм" билан ўйинда курашларда зафар қучиш (18) ва тўпларни илиб кетиш (11) сони бўйича энг яхши бўлди. "Тоттенхэм"нинг тўрт ҳимоячиси ҳаводаги курашларда 10 марта устун келган бўлса, Кьеллини бир ўзи шундай кўрсаткич қайд этди. Бу мавсум италиялик ҳимоячи барча турнирларда ўртача 90 дақиқа ичида 10,3та курашда ғолиб чиқди.

"Манчестер Сити" футболчилари "Базель" дарвозасига жавоб ўйинида бор-йўғи 7та зарба беришди. Бу Гвардиола жамоасининг жорий мавсум барча турнирлардаги энг ёмон натижаси. "Манчестер Сити" Англия чемпионатида ўртача ҳар бир ўйинда 17та зарба беради ва бу кўрсаткич бўйича етакчи.

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко "Базель"га қарши ўйинда 12 марта тўпни йўқотди (3таси ўз ярим майдонида). Бунгача жорий мавсум Зинченко бир учрашувда кўпида 5 марта тўпни рақибга бериб қўяр эди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика