Инсайдер Романо: "Энцо Фернандес ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган"
		
		05 янв 2023 11:32
        Янгиликлар	
	 
				 
				Инсайдер Романо: "Энцо Фернандес ҳеч қачон "Челси"га ўтишга яқин бўлмаган"
"Бенфика" ярим ҳимоячиси ва Аргентина терма жамоаси хавбеки Энцо Фернандес "Челси"га ўтишга ҳеч қачон яқин бўлмаган, дейди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, клуб вакилларининг бугунги учрашуви ўз самарасини бермаган. Томонлар ҳанузгача мумкин бўлган ўтишнинг асосий деталлари тўловлар миқдори ва муддатлар бўйича келиша олмаган.
Жанлука Ди Марцио 21 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи 127 миллион евро эвазига "Челси"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабар берганди. Агар бу амалга ошса, у футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар рўйхатида 6-ўринни эгаллайди.
Фернандес жорий мавсум "Бенфика" сафида барча турнирлар доирасида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 55 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар