UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Инқироздан кейинги инқироз: Пандемиядан сўнг футболни нима кутиб турибди? Янгиликлар

Инқироздан кейинги инқироз: Пандемиядан сўнг футболни нима кутиб турибди?

Ҳаммага қийин бўлади.

Бир қарашда муаммо аниқдек. Пуллар. Футбол оламида пулсиз бирор иш қилиш қийин ва ҳар бир катта лига телеканаллар билан тузган кўпмиллионлик шартномаси билан мақтана олади. Клублар, юлдузлар, директор ва агентлар - ҳаммаси жойида бўлса, уларнинг барчаси пулга кўмилади.

Англия Премьер-лигасида жуда катта пул айлангани туфайли, кўпчилик ушбу маблағларга боғланиб қолган. Аммо кутилмаганда инқироз содир бўлди ва пуллар оқими тўхтади. Мажбурий танаффус эълон қилинганига бир неча ҳафта бўлди ва "Барселона" футболчилари маоши 70%га камайишига рози бўлганидан сўнг анча вақт ўтди. "Ювентус"дагилар ўз хоҳиши билан маошидан воз кечаётган бир пайтда, Англиядаги футболчилар бирор нарсани ўзгартириш ҳақида ўйлашмаяпти.

Профессионал футболчилар ассоциацияси АПЛ, футбол лигаси ва Футбо Ассоциацияси билан ҳафталаб музокаралар ўтказмоқда. Уларнинг мақсади - бир қарорга келиш. АПЛдагилар ҳамма алоҳида эмас, биргаликда қарор қабул қилишини истамоқда.


Ушбу воқеалар фонида АҚШ, Европа ва Буюк Британиядаги минглаб одамлар инқироздан чиқиб олиш учун ҳукуматдан ёрдам сўради. АПЛнинг тўрт клуби ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарди. Бу қаҳрамонлар қуйидагилар: "Норвич Сити", "Ньюкасл Юнайтед", "Борнмут" ва "Тоттенхэм". Уларнинг ортидан "Ливерпуль" ҳам шу ишга қўл ўрди ва бу бутун дунё мухлисларининг норозилигига сабаб бўлди. Ҳукумат иқтисодиёт бўйича қатъий чораларга имкон берган пайтда "қизиллар"нинг бу қароридан кўпчилик ҳайрон бўлмади.

Аммо қолгани янада ёмон. Миллардерларнинг ўйинчоқ жамоалари майдонга тушишдан, телеканаллар эса уларни кўрсатишдан тўхтаганига кўп вақт бўлмади. Англия телеканаллари ҳозирча тўловлардан бўйин товлаётгани йўқ, бироқ Франциядаги икки телеканал пул тўлашни тўхтатди.


Четдан қарасангиз телеканаллар яхши иш қилмагандек. Биз доимо барча муаммоларда осонгина футболчиларни айблаймиз. Айни дамда Европанинг кўплаб сиёсатчилари шу ишга қўл урмоқда. Профессионал футбол пайдо бўлганидан бери ўйинчиларни очкўзликда айблашади. Гап аслида пулда эмас, ишонч йўқлигида.


Футболчилар ўз клубларига ишонишмайди, клублар эса агентлар ва футболчиларга. Клублар бошқа жамоаларга ишонмагани туфайли АПЛ биргаликда қарор қабул қилишни хоҳламоқда. Чунки ҳатто яхши пайтларда ҳам жамоалар бир-бирига душман. Улар доимо фойдада бўлишни хоҳлайди. Ҳатто пул йўқ пайтида ҳам бошқалар эвазига обрўни оширишни ўйлайди. Бундайлар билан қандай қилиб биргаликда қарор қабул қилиш мумкин?


Клубларга ишонч бўлмаганидан кейин ФИФАга ҳам ишонишмайди. Ташкилот катта қийинчиликларга учраётганларга пул ажратмоқчи.


УЕФАда вазият ФИФАникидан яхши эмас. Бу ерда ҳам ишонч йўқ. Вазият оғирлигида ҳамма ўзи учун бўлиб қолади. Аммо УЕФАдаги ягона ижобий ҳолат Германияда кузатилмоқда. Клуб ва футболчилар бошқаларга ёрдам бериш учун маоши ва даромадини хайрия фондларига ўтказиб бермоқда.


Хулоса сифатида шунай айтиш мумкинки, ер юзидаги энг машҳур спорт тури - футболнинг обрўсига катта зарар етди. Англиядаги "Миллий ўйин" яхшилик сўзи билан бирга қўлланилмаслигини билиб олдик. Ҳа, хайрия ишлари бўлди, аммо сиз севган жамоалар уларни бой қилганларга кам эътибор беришини билиб олдик.


Бу коронавирус билан йўқ бўлмайди. Ҳамма клублар ҳам фойдада эмас, бутун футбол иқтисоди эса биз ўйлаганимизданда мўрт экан. Клублар катта зарар кўриши мумкин, бу эса футбол бозорида жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Масалан, футболчилар нархи, улар ва агентларга тўланадиган маош ва бонуслар. Клублар камроқ ҳаржлаб, кўпроқ сотишга уринишади.


Футболчилар энди ҳар ҳафта янги "Бентли" харид қила олмайди. Кўпчилик маошлари камайишига рози бўлишига тўғри келади.


Аммо бу дунёда ҳеч ким бир-бирига ишонмаслигини унутмаслигимиз керак. Футболчилар клуб учун маошидан воз кечмайди, клублар эса футболчилар учун пулидан. Бу иккинчи инқироз ва у коронавирусдан кейин пайдо бўлади.


2020 йилнинг марти футбол олтин даврининг сўнгги ойи бўлди дейиш мумкин. Футбол 25 йил давомида ер юзидаги энг машҳур шоу бўлди. Ҳаммаси яхшилигида ишонч, виждон ҳақида гапиришмади. Қийинчиликда ҳаммаси ойдинлашади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика