Иньеста: "Танаффусдан сўнг жиддий муаммолар пайдо бўлди"
Aslanov Jasurbek
28 мар 2015, 15:18
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Украина устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Биринчи таймни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Аммо танаффусдан сўнг жиддий муаммолар пайдо бўлди. Биз "ўтириб" қолдик ва тўпни рақибга топшириб қўйдик. Натижада гол ўтказиб юборишимизга бир баҳя қолди, лекин Касильяс бизни қутқарди" - дейди Иньеста.