Иньеста ҳақида маълумот тарқатган футболчи жамоадан четлатилди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2018, 12:57
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста билан бир жамоада тўп тепадиган "Виссел Кобе" ҳимоячиси Шунки Такахаши испаниялик ҳақида маълумот тарқатгани учун жамоадан четлатилди.

Маълумотларга кўра, Такахаши дўстига Иньеста навбатдаги учрашувда иштирок эта олмаслигини айтган. Футболчининг дўсти эса бу маълумотни "Твиттер"да эълон қилди. Кейинроқ у ушбу хабарни ўчириб ташлади, аммо маҳаллий ОАВ ушбу маълумот ҳақида янгилик тарқатишга улгуришди.  "Виссел Кобе" раҳбарияти Такахашини бир ойга жамоадан четлатишга қарор қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun