UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  1 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  1 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  2 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  44 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  5 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  21 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил) Янгиликлар

Индонезия турнирни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Унда муаммо нимада? (Батафсил)

Барчамиз учун қизиқ ўтган U-20 Осиё чемпионати муваффақиятли якун топди.

Шу орқали Ўзбекистон U-20 термаси Индонезияда ўтиши керак бўлган (!) кичик мундиалга йўлланма олди. Аслида ушбу саралаш ўйинлари 2020 йилда, жаҳон чемпионати эса 2021 йилда ўтказилиши керак эди. Аммо пандемия сабабли барча ишлар тўхтаб қолганди. Энди кечиккан турнир яна бир бор кечикиши кутилмоқда.

Аммо нима сабабдан? XXI асрда ҳеч қайси маълумотни оммадан яшириб бўлмаяпти. Ижтимоий тармоқларда ички сирларни билиб, оммага тарқатадиганлар шунчалар кўпки, биз ўзимиз учун етарлича маълумот оляпмиз. Хўш, Индонезияда нималар бўляпти? Давлат ростдан ҳам ушбу турнирни ўтказишга тайёр эмасми?

Аслида давлат ушбу турнирни ўтказиш учун барчасини шай ҳолатга келтириб қўйган. Жаҳон чемпионати ўйинлари 6 шаҳарнинг 6 стадионида бўлиб ўтади. Икки кун олдин турнирнинг мадҳияси ҳам оммага тақдим қилинган. Фақатгина...

Ўртада сиёсий муаммолар борга ўхшамоқда. Чунки Индонезия давлати турнирга йўлланма олган Исроил давлати футболчиларини ўз ҳудудига киритишни истамаяпти. Аслида спорт ва сиёсат сўнгги 10-15 йиллик даврга қадар мутлақо бир-бирига қарамаган эди, аммо ҳозир барчаси ўзгача бўлиб бормоқда. Исроил ва Фаластин давлати ўртасидаги можаролар сабабли Индонезия шу қарорга келмоқда.

ФИФА нима қиляпти? Бу савол барчанинг кўнглидан ўтган. Чунки қуръанинг бекор қилингани ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, ҳозирда ФИФАдагилар турнирнинг ўз вақти ва жойида ўтиши учун ҳаракат қилмоқда, фақатгина босим қилиш ва қўрқитиш орқали.

Ёзишларича агарда турнир ўз вақти ва жойида бошланмаса ФИФА Индонезияни турли хил санкциялар билан жазолаши ва ҳатто ташкилот аъзолигидан четлатиши билан қўрқитмоқда. Ўз навбатида ушбу қўрқитишлардан кейин Индонезия ҳам ФИФАга бойкот эълон қилмоқчи.

Маълумотларга қараганда агарда турнир Индонезияда ўтмайдиган бўлса, ФИФА мезбонлик борасида Аргентина вариантини кўриб чиқади. Чунки ушбу давлат тезкорлик билан ЖЧни ўтказиш учун тайёр ҳолатга келишга ваъда берган.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика