
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ва Чиро Иммобиле ўз мақсадларига эришишди. Чиро Иммобиле дортмундликлар билан 5 йиллик шартномага имзо чекди ва Роберт Левандовски ҳаракат қилган тўққизинчи (9) рақамни олди. Эндиликда "Боруссия Д" таркибида ҳаракат қиладиган ушбу ҳужумчи ўтган мавсумда "Торино" сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба ишғол этганди.