

30 ёшли ҳужумчи 2020 ноябридан бери чемпионатдаги 11та ўйинда гол урди. Бу Европанинг топ-5 лигаларидаги энг яхши натижа.
"Бавария" форварди Роберт Левандовскида эса бу даврда 10та гол мавжуд.
Футболчи жорий мавсум "Лацио" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 3та ассист қайд этди.


