

— Дастлабки турда Қаршида мағлубиятга учраган “Шўртан” футболчиларини бизга қарши жиддий кураш олиб боришини кутгандик, — деди Илҳом Юнусов. — Шу боис, ўйин кутилганидек, жуда шиддатли ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аммо ўйин жараёнида ундан унумли фойдаланиш на бизга ва на рақиб ўйинчиларига насиб этмади.
— Кетма-кет иккинчи учрашувда пенальтиларни муваффақиятли амалга оширмоқдасиз? “Қизилқум”да бундан кейин бу вазифани фақат сиз бажарасизми?
— Ҳозирча кўз тегмасин, бу имкониятдан самарали фойдаланяпман. Жамоамизда 11 метрли нуқтадан маҳорат билан дарвозани нишонга оладиганлар талайгина. Баҳриддин Ваҳобов, Вячеслав Шевченколар ҳам бу ишни бемалол уддалашади. Қишки ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтган ўртоқлик учрашувида Ваҳобов рақиб дарвозасини ишғол этолмаганидан кейин клуб мураббийлар штаби бу вазифани менга топширишди. Асосийси, ўз жамоам ғалабасига ҳисса қўшаётганимдан жуда хурсандман.
"Қизилқум" матбуот хизмати



