UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  138 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Динамо"нинг асосий вазифаси олий лигага қайтиш"

«Динамо» - «Норин» (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аввало, бугун жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Айнан уларнинг ёрдами ҳам мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Бугун очилиш учрашуви эканлиги боис ҳаяжон сезилди. Ўйин борасида эса рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олдик. Жуда кўп хавфли вазиятлар ярата олган бўлсакда, самарадорлик борасида ҳали анча ишлашимиз керак эканлиги кўриниб турибди. «Динамо»да иш бошлаганимга бир ой вақт бўлди. Жамоа таркиби энди шаклланмоқда. Ушбу футболчилардан умидим катта. Умид қиламанки, жамоамиз билан асосий вазифа бўлмиш Олий Лигага чиқишни уддалаймиз» - дея гап бошлади «Динамо» бош мураббийи.

- Бугунги таркибдан асосий ҳужумчилардан бири Виктор Клишин ўрин олмаганлиги сабаби нимада?

- Ёзёвондаги 2-тур учрашувида Клишин жароҳат олганди. Тиббий текширувдан сўнг унга 10 кунга дам беришга қарор қилдик.

- Азамат Бобожонов ўйинни жуда барвақт якунлади. Унинг жароҳати қай даражада?

- Бобожонов ҳам оёғидан жиддий жароҳат олганга ўхшайди. Бугун у тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг, эртага футболчининг ҳолати аниқланади.

- «Динамо»нинг ҳозирги таркиби билан жамоанинг Олий Лигага чиқа олишига қай даражада ишонасиз?

- Жамоамиз таркиби анча ёш ва тажрибали футболчилардан иборат. Бу таркибда катта салоҳият борлигини кубок учрашувлари ва йиғин давомида гувоҳ бўлдим. Ўйинимиз турдан-турга шаклланиб бораверади. Кўрамиз, балки иккинчи даврада таркибни янада кучайтирармиз. Ҳозирда эса бугунги таркиб билан ҳам Олий Лигага чиқиш учун курашамиз. Чунки мен ўз шогирдларимга ишонаман.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика