UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  21 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  8 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа” Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: “Машъал” – олий лигага чиқишга ҳақли жамоа”

Биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳсидан сўнг “пахтакорчилар” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Илҳом ака, йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди?

- Биринчи сабаби сифатида таркибимизнинг тубдан ўзгариб кетганини айтишимиз мумкин. Биринчи босқичда тўп сурган футболчилардан 70 фоизини “Пахтакор”нинг ўринбосарлар таркибига бердик. Бундан ташқари, бугунги ўйинда олтита 1995 йилда туғилган ўйинчимиз иштирок эта олмади. Чунки улар айни пайтда терма жамоа сафида йиғин ўтказишмоқда. Шунга қарамай, бугунги учрашувда иштирок этган ўйинчилар кўрсатмаларимни бажаришга ҳаракат қилишди, лекин барибир тажриба ўз сўзини айтиб, “Машъал” ғалаба қозонди. Насиб қилса, навбатдаги ўйинимиз “Спартак”ка қарши кечади ва бу беллашув биз учун бирмунча осон ўтади деб ўйлайман.

- Ҳимоя чизиғи ва дарвозабонга эътирозингиз борми?
- Албатта, 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин мураббийда барча футболчиларга нисбатан эътироз бўлади. Менда ҳам дарвозабонга ва ҳимояда тўп сурган ўйинчиларга эътироз бор. Кейинчалик шогирдларим қаерда хатога йўл қўйишганини бирма бир тушунтириб бераман.

- Йил бошидан бери деярли барча “Машъал”нинг олий лигага чиқишини гапириб келмоқда. Бу борада нима дея оласиз?
- “Машъал”нинг қанчалик кучга эга эканлиги кўриниб турибди. Менимча, бу жамоа ортиқча қийинчиликсиз олий лигага чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика