UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Илҳом Мўминжонов: "Тактик хатога йўл қўйдим" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Тактик хатога йўл қўйдим"

"Локомотив" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйинда жамоамиз ижросида биринчи маротаба шиддатни кўрмадим. "Локомотив" албатта турнир пешқадами ва устунликка эришди. Иккинчи таймда менинг тактик хатоларим туфайли голлар ўтказиб юбордик. Биринчи таймда ҳимоявий ўйнагандик, иккинчи бўлимда эса услубни ўзгартирганимиз бизга панд берди.
Ўйинда нафақат тактик, балки умуман шиддат кўринмади. Ҳозирча кийиниш хонасида ҳеч нарса демадим. Қисқа таътилдан кейин Наманганда йиғиламиз ва ўшанда футболчилар билан гаплаши оламиз. Яна қайтараман, танаффусдан кейин мени тактик хатоим туфайли ютқаздик.

Маҳорат бобида албатта "Локомотив" футболчилари устун, аммо биз ушбу баҳсда шиддаткорона ўйнай олмадик. Бу нима билан боғлиқлиги тушунарсиз. Буни тезда тўғирлашимиз керак.

Аббос Маҳсталиевни ўнг қанот ҳимоясида ўйнагани? Тўғриси, баҳона қилишни ёқтирмайман. Аммо етакчиларимиз йўқлиги сабабли ўнг қанотда Махсталиевдан бошқа номзодни кўрмадим. Шу боисдан мажбуран уни бу жойда ўйнатдим. Шунингдек, Отахоновни ҳам бугун илк бор чап қанот ҳимоясида ўйнатишга тўғри келди. Бугун ўйинда ҳар иккала қанотимиз оқсади. Мағлубиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан ва натижа учун доим мураббий жавобгар бўлади, - дейди Мўминжонов.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика