UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  17 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Илҳом Мўминжонов: "Олдимизга Про-лигада чемпион бўлиш ва кубокда имкон қадар узоқроққа бориш вазифаси турибди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Олдимизга Про-лигада чемпион бўлиш ва кубокда имкон қадар узоқроққа бориш вазифаси турибди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.



Ўйин ҳақида

- Кубок ўйинларига жиддий тайёргарлик кўрган эдик. "Қизилқум" жамоаси бугунги ўйин олдидан 6 очкога эга эди ва улар кейинги босқич масаласини ҳал этиб бўлишганди. Бизда ҳам имконият сақланиб турганди. Биз бугун ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқмоқчи эдик. Лекин ўйин дуранг бўлди. Шундай бўлса ҳам 3-ўрин билан навбаидаги босқичга чиқдик. Хавфли вазиятларимиз бўлди, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда ўйнаган футболчиларимиз унумли фойдаланишмади. Бугун қўлга киритилган бир очко ва навбатдаги босқичга чиққанимиз билан футболчиларимиз ва мухлисларимизни табриклайман. Энди қуръани кутамиз, агар Суперлига жамоалари билан тушсак яхши ўйнаб кейинги босқичларга чиқишимизга умид қиламиз. Футболчилар Суперлига жамоалари билан ўйнаб ўзларини синаб кўришга интилишмоқда.

- Кубок учрашувларида 3 та ўйинда жами 4 очко қўлга киритилди. Бу жамоа учун нормал холатми?


- Энди кубок учрашувларининг биринчи ва иккинчи турида биз асосан ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Раҳбарият бизга кейинги босқич вазифасини қўйган эди. Бугун гувоҳи бўлганларингдек, 3-турда барибир асосий таркибни туширдик. Чунки бу ўйин орқали Про-лиганинг навбатдаги турига тайёргарлик кўришимиз зарур эди. Биз навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритдик, бу ютуқ билан барчани табриклайман.

- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтсак, жамоангиз Суперлига клублари билан ўйнашга қай даражада тайёрлигини кўриб олдингиз?


- Айтиб ўтдим, кубок учрашувлари орқали Суперлига жамоалари билан ўйнаб ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Про-лигадан 3-4 клуб навбатдаги босқичга чиқди. Раҳбарият бизга ҳам кейинги босқич вазифасини қўйган, шундай экан чиқишимиз шарт эди. Олдимизга Про-лигада чемпион бўлиш ва кубок учрашувларида имкон қадар узоқроққа бориш вазифаси турибди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика