UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   4 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  8

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Канчельскис келади? Буни сиздан эшитдим"

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

"Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун Ҳақли равишда ютқаздик. Ҳимоядаги қўпол хатолар туфайли имкониятни бой бердик. Ҳужум чизиғида ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик", - дейди Илҳом Мўминжонов.

- Бугун жамоадаги охирги ўйинингиз ва "Навбаҳор"га Андрей Канчельскис келиши ҳақида хабар чиқди. Бунга муносабатингиз?

- Буни сиздан эшитаяпман. "Навбаҳор"га бефарқ эмасман, балки 4 йил ишларман, балки 5 йил ишларман, балки кейинги ҳафтагача ишларман. Бу хабарни ҳозир сиздан эшитдим

- Рўзимбой Аҳмедов узоқ танаффусдан кейин асосий таркибда майдонга тушди. Буни нима билан боғлайсиз?

- Рўзимбой билан ўзимизнинг ички ишимиз. Буни силарга ошкор қила олмайман. Азамат Алланиёзов бугунги кунда гипсда. Бугун икки нафар ҳужумчининг хизматларидан фойдаландик.

- Рўзимбой Аҳмедов билан бўлиб ўтган воқеа жамоа муҳитига таъсир қилдими?

- Ўйлашимча таъсир қилмади. Бугун "Бунёдкор" ҳақли равишда ғолиб бўлди. Футболчиларим профессионал.

- "Навбаҳор" ўз уйида сизнинг қўл остингизда умуман ютқазмади. Лекин сафарда натижалар тескари...

- Сафардаги мағлубиятларда мураббий айбдор бўлади. Мавсум бошида ҳам айтганман, сафарда ғалаба қозона олмаяпмиз. Олдиндаги 7та турдан 4тасини сафарда ўтказамиз. Агар меҳмонда очко ололмасак чемпионликка даъвогарлик қила олмаймиз.


Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика