UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади"

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида "Локомотив" (1:3) жамоасига қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжонов ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Аъзам Алиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" жамоасига қарши 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бир чизиғида тажрибали футболчилар ўйнашади. Бироқ шогирдларимнинг иккинчи бўлимдаги ўйини учун раҳмат айтаман. Улар яхши ўйин кўрсата олишди.

Ҳошимов? Футбол - бу балет эмас. Унинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади. Унинг иккита қўпол хатоси туфайли биз 10 киши бўлиб қолдик ва мағлубиятга учрадик. У ҳозирги кунда 80 фоиз кучи билан ўйнамоқда. Даврон биринчи даврадаги жароҳати сабабли анча муддатни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. Ҳар бир футболчининг ўзига ҳос эмоциялари бор. У қизил карточкага лойиқ эди.

Никач? У 10 кун қолганда бизнингсафимизга келиб қўшилди. У жамоага кўника олмаяпти. Аста-секин у олдинги ўйинларини "Навбаҳор"да ҳам кўрсата олади. Дарко ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Илк давра олдидан жамоага олиб келган янгилартезда ўзини кўрсата олганди. Бироқ Никач бизга кўникиши қийин бўлмоқда.

Аъзам Алиев: "Ўйин яхши бўлди. Қизил карточка туфайли режаларни ўзгартирдик.“Локомотив”га қарши 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам оғир. Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олгандик. Бироқ мағлубиятга учрадик.

Ўзим марказий ярим ҳимоячиман. Ўзимни шу позицияда эркинроқ ҳис қиламан. Аммо мураббийлар мени қаерга қўйса, ўша ерда ўзимни кўрсатишга интиламан".

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика