UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Қатар Россия билан ўйинда стадион иссиқ бўлмаслигига ишонтирди  0 14:15Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди   5 13:55Арманистон асосий стадиони майдонини Женнифер Лопес концертидан 1 ой ўтмай тиклашга эришди  9 13:36Германия терма жамоаси 2001 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионати саралашида гол уролмади  3 13:09Қирғизистон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  10 12:41IShowSpeed Қозоғистонга келади  1 12:14"Барселона" келаси ёз учун иккита топ-трансферни режалаштирган  1 11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   16 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  3 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  20 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  4 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  10 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  10 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  12

Илҳом Мўминжонов: "Дарвозабонлар ҳақида ҳадеб гапиравериш ҳам нотўғри" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Дарвозабонлар ҳақида ҳадеб гапиравериш ҳам нотўғри"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бугунги натижага ҳар доимгидек бош мураббий сифатида ўзим  айбдорман. Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб бермоқда. Футболчиларни ўзим жамлаганман. Ишлашда давом этамиз, лекин клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимиздан узр сўрайман. Натижага ўзим айбдорман. 

- Захирада фақат 6 футболчи бор эди. Бунинг сабаби нима?

- Ҳозирги кунда бизда жами 7 нафар йўқотиш бор. Қайдномада дарвозабонлар билан қўшиб ҳисобласа 18 та футболчимиз бор эди. Жароҳатлар ҳақида айтсам, баҳонага ўхшаб қолади. Шу сабаб бу ҳақида индамай тургандим. Бор имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз.

- Ўйин давомида кўринди, жамоада қандайдир парокандалик бордек. Умуман айтганда, ўзи клуб тизимида ҳам парокандалик борми?

- Бугун жанговор ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимдан сўнг йигитларга хатолари ҳақида тушунтирдим. Иккинчи бўлимда майдонга чиқиб 11 дақиқа яхши ўйнадик. Голдан кейин жами 33 дақиқа "Бунёдкор" ўйнади. Футболчиларимиз ҳимояда хато қилишди, айримлар ўз позицияларини йўқотишди. Рақибга узоқ масофадан зарба йўллашга имкон бериб қўйдик. 2 та гол жамоамизни синдирди. Бизда голдан сўнг футболчиларнинг ўзига келиши қийин бўлаяпти. Ўйин охирида қизил карточка ҳам олдик. Шунингдек, Аброр Исмоиловнинг мухлислар томон амалга оширган иши жуда хунук холат, бу учун жамоамиз номидан узр сўрайман. Бу масалада ўзи билан гаплашдик, нотўғри иш қилганини англаб етди. 

- Ўтказилган голларда дарвозабоннинг айби бор деб ҳисоблайсизми?

- Дарвозабонлар ҳақида гапиравериш ҳам нотўғри. Аввалги ўйинда ҳам дарвозабон хатоси ҳақида гапирилганди. Қайтарса бўларди, лекин рақибга тепиш имконини бердик, демак ҳимоямиз ҳам кучсиз. Буларни устида ишлаймиз. Захира ўриндиғимиз ҳозирда жуда тор. Бу чуқурликдан чиқиб кетишимиз керак.

Футболчини мураббий яқинроқ билади. Кимнинг тезлиги қандай, ким ўйинга тайёр холатда. Бугунги ўйиндан сўнг футболчилар билан гаплашиб олдик. Энди "Динамо" билан сафарда бўладиган ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. 

- Мавсум аввалида раҳбарият кучли учлик вазифаси қўйганини айтгандингиз. Агар раҳбарият қониқарсиз натижалар туфайли истеъфонгизни сўраса, бу ҳақида қандай жавоб бермоқчисиз?

- Раҳбарият бизга барча шароитларни яратиб берган. Қониқарсиз натижалар учун узр сўрайман. Жамоа 3 йил деганда энди Суперлигага чиқди. Мухлислардан ҳам узр сўрайман. Жамоага оид ҳар бир ҳаракатни раҳбарият ҳал қилади.

- Захира ўриндиғи тор бўлса, ёшлар жамоаларидан футболчи жалб қилинса бўлмайдими?

- Бўлади, албатта. Биз ҳозир бу ҳақида ҳам ўрганиб чиқаяпмиз. Бизга ҳозир натижа ва натижа берадиган ўйинчи керак. Сизлар гапираверасизлар, олинглар деб. Ҳозир Шерзод Каримов ҳақида сўрашди, ким қанақа тайёр эканини мураббий яхшироқ билади. Ҳар бир машғулотимизда U-21 ва U-19 жамоаларимиздан футболчилар қатнашишади. Секин-секин уларни таркибга жалб этиб борамиз. Қаерда ишлаган бўлсам, бундай босқичлардан ўтганман.

- Қизил карточка ҳақида фикрингиз қандай?

- Бор эди. Ҳакамнинг ёнига борганимда бу ҳақида изоҳ берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика